Вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Ёш баскетболчилар машғулотларида тўпни уриб югуриш


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/29
Sana21.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1639918
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
mag 2017 01 02

Ёш баскетболчилар машғулотларида тўпни уриб югуриш 
кўникмаларини шакллантириш бўйича кўзатилган натижалар 
баённомаси (24 та машғулот бўйича) 
 
Т/р 
Қўлланилган 
машқлар 
Ўртача 
такрорланиш 
сони 
Ўртача 
сарфланган 
вақт 
Ташкилий-услубий 
камчиликлар 
1. 
Назарий 
тушунтириш 
1-2 марта 
1-3 мин. 
2. 
Амалий кўрсатиш 
2-3 марта
30-60 сек. 
Усулни тушунтириш ва 
кўрсатиш ўртасида 
мослик таъминланмайди 
3.
Жойда туриб ва 
жойда туриб айланиб 
тўпни уриш 
3-4 марта
1-1,5 мин. 
Тўпни баланд-паст 
урилишига кўрсатма 
берилмайди. Ҳатоларга 
етарли аҳамият 
қаратилмайди 
4. 
Майдон бўйлаб 
ихтиёрий тезликда 
тўпни уриб юриш-
югуриш 

3-6 мин. 
Йўналишни кескин 
ўзгартириш ва тезликка 
урғу берилмайди 
5. 
Майдоннинг 
марказий чизиғидан 
тўпни уриб бориб, 
шчит тегидан саватга 
ташлаш 
7-10 марта 
15-20 мн. 
Рақиб қаршилиги 
моделлаштирилмайди 
6. 
Тўғри ва диагонал 
йўналишларда 
эстафеталар 
2-3 марта 
5-10 мин. 
Вазиятли вазифалар 
қўйилмайди 
7. 
Тўғри йўналишда 
тўпни назорат 
қилмасдан уриб 
юриш 
3-4 марта 
3-5 мин. 
Ҳаракат тезлигига 
устиворлик берилмайди 
8. 
Тўпни илгандан сўнг 
уни уриб бориб 
саватга ташлаш 
5-6 марта 
3-5 мин. 
Асосий эътибор тўпни 
саватга ташлашга 
қаратилди 
9.
Тўпни уриб, 
марказий чизиқда 
турган рақиб 
қаршилигидан қочиб 
ўтиш 
5-6 марта 
3-6 мин. 
Чап ёки ўнг томондан 
қочиб ўтиш кўрсатмалари 
берилмайди 
Тўп уриб югуриш техникасида муҳим роль ўйновчи тана ва тана 
қисмларининг ўзаро ҳаракати, координацион, биомеханик ва кинематик 
мазмуни ҳақида батафсил билим бериш назардан четда қолар экан. 


48 
Ушбу ўйин усули техникаси бўйича берилган қисқача тушунчалар 
мазмуни шу усулни амалий кўрсатиш мазмунига мос келмаслиги аниқланди. 
Тўпни уриб юриш ёки югуриш техникасини тушунтириш 1-2 марта 
такрорланганидек (1-3 мин.) сўнг, шу техникани кўрсатиш 2-3 мартани 
ташкил этади. Ўргатувчи ва такомиллаштирувчи машқларни қўллашда 
техник ҳатоларга урғу бериш, камчиликларни бартараф этиш чоралари 
кўрилмаслиги кузатилди. Жадвалда қайд этилганидек тўпни уриб югуриш 
техникаси ва тезлигини шакллантирувчи машқлар таркиби жуда тор, улар 
кўпи билан 3-5 марта такрорланиб, йўл қўйилган ҳатоларни тузатиш 
масалаларига эътиборсизлик билан ёндошилиши кўзга ташланди. 
Тўпни уриб, кескин ўзгарувчан йўналишлар бўйлаб ва рақиб 
қаршилигини “ёриб” ўтиш машқлари, ихтисослаштирилган эстафеталар, 
турдош ёки мослаштирилган ҳаракатли ўйинлар деярли қўлланилмаслиги 
маълум бўлди. Қўлланилган эстафеталар ва ҳаракатли ўйинлар тўп уриб 
югуриш техникаси ҳамда тезлигини параллель шакллантириш вазифаларини 
ҳал қилишга қаратилмагани кузатилди. Кузатув жараёнида тўпни етакчи ва 
“заиф” қўл билан уриб югуриш, бунда техникага устунлик бериш 
машқларини қўллаш чоралари амалга оширилмаслиги аниқланди. Ваҳоланки, 
тўпни уриб, рақибни ўнг ва чап томонларидан чалғитувчи ҳаракатлар 
(финтлар) билан четлаб ўтишда ўнг ва чап қўлда ушбу усулни бир ҳил 
маҳорат билан бажариш устивор аҳамиятга эгадир. 
Машғулотлар давомида тўпни уриб югуриш техникаси ва тезлиги 
қандай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш ва баҳолашга доир назорат-
тест машқлардан фойдаланилмаслиги аниқланди.
Хуллас, 24 та машғулот вазифалари ва қўлланилган машқлар таркиби 
ҳамда уларнинг мазмунидан шундай хулосага келиш мумкинки, ёш 
баскетболчи болаларда тўпни уриб югуриш техникаси ва тезлиги мантиқий-
услубий жиҳатдан босқичма-босқич изчиллик принципида ўргатилмас экан. 
Қўлланилаётган машқлар доираси ниҳоятда тор, мазмуни эса талабга жавоб 
бермайди. 


49 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling