Вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
ёш баскетболчилар билан олиб борилаётган анъанавий машғулотлар
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
mag 2017 01 02
3.2. ёш баскетболчилар билан олиб борилаётган анъанавий машғулотлар давомида тўпни уриб югуриш техникаси ва тезлигининг шаклланиши Спорт амалиётида дастлабки тайёргарлик босқичидан бошлаб кўп йиллик спорт тренировкасининг турли босқичларида ўтказиладиган педагогик назорат натижалари машғулотларни илмий асосда режалаштириш ва ташкил қилиш имкониятини яратади. Лекин афсуски, Республикамиз бўйлаб фаоляит кўрсатаётган аксарият спорт тўгаракларида, жисмоний тарбия дарсларида ва БЎСМларда олиб борилаётган машғулотлар дастурлардан “кўр-кўрона” кўчириб олинган режалаштирув хужжатлари асосида ўтказилади. Уларнинг мазмуни, қайд этилган юкламалар ҳажми ва машғулотларнинг мантиқий йўналиши шуғулланувчи болаларнинг жисмоний, психофункционал ва техник-тактик имкониятларига мутаносиб тартибда мослаштирилмайди. Боз устига ўқув машғулотларини ташкил қилишда мунтазамлик, узлуксизлик, изчиллик, мукаммаллик ва юкламалар хажми-шиддатини “тўлқинсимон” йўналишда ошириш принципларига жиддий риоя қилинмайди. Ваҳоланки, машғулотларни ўтказишда бундай ёндашувга асосланиш ўқувчиларда нафақат техник-тактик имкониятларни шаклланишига путур етказади, балки улар оргинизмида жисмоний ва психофункционал зўриқиш аломатларини юзага келишига сабаб бўлади. Биз ўз магистрлик диссертациямиз вазифаларига мувофиқ баскетбол тўгаракларида олиб борилаётган анъанавий машғулотларида ушбу спорт турида ўта муҳим аҳамиятга лойиқ бўлган ҳаракатланиш тезлиги ва техникасини шаклланиш динамикасини ўргандик. Маълумки, баскетболда максимал тезликда гоҳ хужум ҳаракатларини уюштириш, гоҳ ҳаракатларига ўтиш ўзига хос холат-ҳаракатланиш техникаси, шу жумладан тўпсиз ва тўпни уриб кескин ўзгарувчан йўналишлар бўйлаб рақиб ёки рақиблар қаршилигини олиб ўтиш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу мавзу БЎСМда 1 йил ва 3 йил давомида анъанавий мазмунли баскетбол машғулотларида шуғулланган болалар мисолида ўрганилди. 50 Тадқиқотда қуйидаги тест машқларидан фойдаланилди: - 2х14 м. оралиққа баскетболчига хос тўпсиз югуриш тезлиги ва техникаси; - 2х14 м. оралиққа тўпни уриб югуриш тезлиги ва техникаси; - 2х14 м. оралиққа тўпни уриб кеглилараро югуриш тезлиги ва техникаси. Югуриш тезлиги ва техникасини баҳолаш усуллари, тестларни қабул қилиш тартиби ва шартлари 2 бобда қайд этилган. Холисона визуал кузатувлар шуни кўрсатдики, баскетбол тўгаракларида олиб борилаётган аксарият машғулотларда баскетболчига хос ҳолатлар техникасига эътибор қаратиладию, лекин шундай ҳолатларда тўпсиз югуриш техникаси ва тезлигини шакллантиришга етарли аҳамият берилмас экан. Ваҳоланки замонавий баскетболда кескин ўзгарувчан йўналишларда тўпсиз югуриш техникаси ва тезлиги қанчалик яхши шаклланган бўлса, ҳатто рақиб ёки рақиблар қаршилиги билан боғлиқ мураккаб вазиятларда ҳам қулай жойга чиқиб (яъни очилиб) тўпни қабул қилиш ёки уни саватга ташлаш имконияти шунчалик кўпроқ бўлади. Тўпсиз югуриш маҳорати, айниқса рақиб шчити олдидан тезда ўз шчити олдига қайтиб, ҳимоя ҳаракатларини самарали ташкил қилишга асос бўлади. Шундай экан тўпсиз югуриш тезлиги ва техникасини эрта ёшликдан бошлаб турли вазиятли машқлар ёрдамида интеграл тартиб шакллантириш баскетболчига хос махсус чаққонликни жадал сайқал топишига туртки беради. Биз ана шу амалий жиҳатдан муҳим бўлган масалаларни баскетбол билан 1 йил шуғулланган (11 ёш) ва 3 йил шуғулланган (14 ёш) болалар мисолида ўргандик. Олинган натижалар 2 жадвалда келтирилган. Жадвалдан кўриниб турибдики, баскетбол билан 1 йил давомида шуғулланган 16 нафар 11 ёшли болалар тўпсиз югуриш тезлигининг минимал (Min) кўрсатгичи 7,8 сек., максимал тезлик 10,2 сек.ни ташкил этди. Кўрсатгичлар оралиғи (диапазони) 51 2,4 сек. билан ифодаланди. Ўртача арифметик кўрсатгич 8,89 сек.ни ташкил этди. Эътиборли жойи шундаки, баскетбол билан 3 йил давомида шуғулланган 16 нафар 14 ёшли баскетболчиларда тўпсиз югуриш тезлиги 7,6-10,0 сек. оралиғида қайд этилган бўлиб, ўртача кўрсатгич 8,66 сек.га тенг бўлди. Кўриниб турибдики, 3 йил давомида ҳам тўпсиз югуриш тезлиги ўта минимал фарқ билан ўсган. Бундай ҳолат шундан дарак берадики, 3 йил давом этган баскетбол машғулотлари баскетболчига хос югуриш тезлигини деярли оширмаган. 2 жадвал Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling