Вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
mag 2017 01 02
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Визуал педагогик кузатув.
1. Адабиётлар таҳлили. Ушбу услуб ёрдамида мавзу доир илмий-
услубий маълумотлар ва муаллиффлар фикр-мулоҳазалари тўпланди ҳамда қиёсий таҳлил қилинди. Аниқландики, спорт назарияси ва услубияти, шу жумладан баскетбол бўйича чоп этилган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-услубий адабиётларда спотт ўйинларига хос ҳаракат техникаси ва тезлиги турлича фикрлар билан ифодаланган. Техника ва тезлик бирлиги, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, техниканинг ички ва ташқи хусусиятлари чуқур ва атрофлича очиб берилмаган экан. Замонавий баскетбол амалиётида муҳим ўйин усулларидан бир бўлган тўпни уриб югуриш кўникмалари, уларнинг техникаси ва тезлиги, координацион, биомеханик ва аэродинамик хусусиятлари ўзининг 37 табақалаштирилган ифодасини топмаганлиги маълум бўлди. Ўргатиш ва такомиллаштириш жараёнларида “юксак техника – максимал тезлик” бирлиги омилига асосланиш масалалари деярли ёритилмаган. Ёш баскетболчилар тайёрлаш амалиётида ўзининг мантиқий, назарий, услубий ва амалий ифодасини топмаган ана шу “кичик”, лекин ўта муҳим “муаммочалар”ни тадқиқот асосида ўрганиш, етакчи ва заиф қўл билан тўпни уриб югуриш кўникмаларини “юксак техника – максимал тезлик” принципи доирасида шакллантиришга мўлжалланган машқлар мажмуаларини ишлаб чиқиш, уларни самарадорлик қийматини педагогик тажриба асосида аниқлаш ва амалга жорий этиш мазкур магистрлик диссертациясининг стратегик мақсадини белгилайди. 2. Визуал педагогик кузатув. Бугунги кунда спорт машғулотларини ўтказиш тажрибасини ўрганиш мақсадида қўлланилаётган сўровнома, хронометрик ва расмий педагогик кузатув, экспресс-интервью, видеотаҳлил каби услублар самарали қийматга эга эканлиги шубҳа уйғотмайди. Лекин ушбу услубларнинг аксарияти ўқитувчи-тренерлар асабига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан кам эмас. Айрим ҳолларда бундай услублар ўргатиш ва такомиллаштириш жараёнларида мавжуд асл ҳолатни пайқаб олишга ҳалақит бериши ҳам мумкин. Аксинча, машғулотларни ўтказиш, спорт малакаларига ўргатиш ва уларни такомиллаштириш тажрибасини ўргатишда қўлланиладиган холисона визуал педагогик кузатув услуби шу жараёнда мавжуд барча ижобий ва салбий ҳолатларни, ютуқ ва камчиликлар билан боғлиқ сир-асрорларни аниқлаш имконини яратади. Биз ушбу визуал педагогик кузатув услубидан фойдаланиш давомида асосан баскетболга ҳос тўпни уриб югуриш кўникмаларига ўргатиш тажрибасини таҳлил қилдик. Бунда қуйидаги ҳолат ва жараёнлар кузатув объекти сифатида танланди: - тўпни уриб юриш ёки югуриш техникаси; - тўпни уриб югуриш давомида техниканинг ўзгариши; 38 - техник ва тезлик ўртасидаги боғлиқликни эътиборга олиш; - тўпни уриб югуриш техникасини шакллантирувчи машқларнинг қўлланилиши; - тўпни уриб югуриш тезлигини шакллантирувчи машқларнинг қўлланилиши; - тўпни уриб югуриш кўникмаларини шакллантиришда ҳаракатли ўйинларни қўлланилиши; - назорат – тест машқларининг қўлланилиши. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling