Вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
mag 2017 01 02
3. 2х14 м.га тўпсиз югуриш. Ушбу тест баскетболчига хос ҳолатда
моккисимон йўналишда тўпсиз югуриш техникаси ва тезлигини ўрганиш мақсадида қўлланилди. Бу тестдан фойдаланиш афзаллиги шундаки, ўйин давомида баскетболчиларнинг югуриш усуллари турлича ўзгарувчан йўналишларда, улар рақиб ёки рақиблар қаршилигини тўпсиз “ёриб” ўтиш ва қулай жойни қўллаш мақсадида қўлланилади. Бинобарин, югуриш техникаси ҳам, тезлиги ҳам турлича бўлади. Тест қуйидаги тартибда қабул қилинади (1 расм): текширилувчи орқа эн чизиқ ортида жойлашади ва руҳсат берилиши билан 2х14 м.га моккисимон тартибда баскетболчи ҳолати техникасига риоя қилган ҳолда максимал тезликда югуради. 1 расм. 39 4. 2х14 м.га тўпни етакчи қўлда уриб югуриш. Бу тестни қабул қилиш давомида тўпни уриб югуриш техникаси ва тезлиги баҳоланади (2 расм). 2 расм. 5. 2х14 м.га тўпни “заиф” қўл билан уриб югуриш. Баскетбол бўйича чоп этилган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва БЎСМларга мўлжалланган ўқув-машғулот дастурларида тўпни “заиф” қўлда уриб югуриш техникаси ва тезлигини шакллантирувчи машқлардан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор берилмаган. Л.Р.Айрапетьянц, И.И.Ирматов (2012)ларнинг таъкидлашича, бугунги кунда юқори малакали баскетболчилар ҳам деярли барча техник-тактик кўникмаларни (75-80%) фақат етакчи қўл билан ижро этилар экан. Ваҳоланки, замонавий баскетболда ўйин фаолияти кескин ўзгарувчан йўналишларда, рақиб ёки рақибларнинг зич қаршилиги билан боғлиқ фавқулодли вазиятларда кечиши турли ҳаракатланиш усуллари ва техник-тактик кўникмалар асосида ижро этиладиган ўйин малакаларини (тўп уриб югуриш, узатиш, саватга ташлаш ва ҳ) ўнг қўлда ҳам, чап қўлда ҳам бир ҳил маҳорат билан амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратмоқда. Ана шу долзарб муаммони назарда тутган ҳолда биз 2х14 м.га тўпни “заиф” қўлда уриб югуриш тестидан фойдаланишга қарор қилдик. Айнан тўпни етакчи қўл ва “заиф” қўл билан уриб югуриш тестлари натижалари 40 асосида ушбу кўникмалар техникаси ва тезлиги ўртасидаги асимметрик фарқни аниқлаш имконияти туғилади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling