46
III БОБ. ЁШ БАСКЕТБОЛЧИЛАР МАШҒУЛОТЛАРИДА ТЎПНИ
УРИБ ЮГУРИШ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ТАЖРИБАСИ ВА УЛАРНИ “ЮКСАК ТЕХНИКА – МАКСИМАЛ
ТЕЗЛИК” ПРИНЦИПИДА ШАКЛЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
3.1. Ёш баскетболчилар машғулотларида тўпни уриб югуриш
кўникмаларини шакллантириш тажрибасини ўрганиш натижалари
Ёш баскетболчилар машғулотларида ўйин
усулларини шакллантириш
тажрибасини ўрганиш ўргатиш ва такомиллаштириш жараёнларини
илмий-
услубий жиҳатдан мақсадли ташкил қилиш имкониятни яратади.
Биз ёш баскетболчилар машғулотларида тўпни
уриб югуриш
усулларини шакллантириш тажрибасини визуал
кузатув услуби асосида
ўргандик. Жумладан, кузатилган 24 та машғулот давомида тўпни уриб юриш-
югуриш кўникмаларини шакллантириш бўйича қўлланиладиган машқлар,
тўпни уриб югуриш техникаси ва тезлигини алоҳида ҳамда
параллель
шакллантирувчи машқлар, тўпни уриб
югуриш тезлиги оширилганда
технгиканинг ўзгариши, шу усулларни шакллантиришда қўлланиладиган
анъанавий-стандарт, эстафеталар ва вазиятли машқлар, махсус ҳаракатли
ўйинлардан фойдаланиш тажрибаси ўрганилди. Ушбу жараёнда тўпни уриб
югуриш усулларининг шаклланганлик даражасини баҳолашга қаратилган
назорат-тест машқларни қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Бунинг учун махсус кузатув баённома жадвали ишлаб чиқилди ва қайд
этилган кузатув натижалари ушбу баённомага киритилди (1 жадвал).
Машғулотларни кузатиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, тўпни
уриб югуриш кўникмалари ўргатиш ҳамда
такомиллаштириш объекти
сифатида хартомонлама ва чуқур сайқал топтирилмас экан.
Аввалом бор
тўпни
уриб
югуриш
техникаси,
унинг
турғунлик,
ўзгарувчанлик,
мукаммаллик, ҳартомонламалик
хусусиятлари, уларнинг амалий аҳамияти
назарий жиҳатдан умуман тушунтирилмаслиги маълум бўлди.