Vi. Боб маркетинг стратегияси


Download 27.43 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2023
Hajmi27.43 Kb.
#1216711
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МАРКЕТИНГ.WPS Office

"Маҳсул йиғими" стратегияси. Реинвестицияларни мумкин қадар камайтириб, қисқа муддатли пул оқимларини мумкин қадар кўпайтириб, тармоқдан чиқиб кетишга тайёргарлик кўради. Бу стратегияни олиб бориш қуйидаги шароитларда мазмунга эгадир:

  1. Тармоқ. узоқ муддат нуқтаи-назаридан истиқболга эга эмас;

  2. Тармоқда фаолият катта маблағ талаб қилади, лекин кам даромад беради;

  3. Бозор улушини сақлаб қолиш ёки кенгайтириш жуда ҳам қимматга тушади;

  4. Рақобат харакатларини камайтириш кескин ва тез сотиш ҳажмини пасайишига олиб келмайди;

  5. Фирмада йиғилган маблағларни бошқа фойдалироқ соҳага йўналтириш имкони мавжуд;

  6. Бу фаолият тури хўжалик юритиш портфелида унчалик муҳим эмасдир;

  7. Бу фаолият тури хўжалик юритиш портфелини такомиллашишига олиб келмайди;

Фирма инқирозга дуч келса энг аввало бунинг сабабларини аниқлаш зарур.
Кейинчалик бу фаолиятни сақлаб қолиш имкони борми, йўқми? Уни аниқлаш керак.
Инкирознинг сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин:
қарз ҳажми хаддан ташқари катта;

  • сотиш ҳажмини нотўғри прогнозлаштириш;

  • ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона фойдаланмаганлиги сабабидан ҳаражатларнинг ошиб кетиши;

  • салбий натижа берган илмий-тадқиқот ишларининг, яъни ҳаражатларнинг юқорилиги;

  • стратегиянинг тез-тез алмашиниши;

  • рақобат устиворлигини қўлдан бой бериш.

Муаммони ечиш учун қуйидаги ҳаракатларни қилиш мумкин:

  • мавжуд стратегияни ўзгартириш;

  • даромадларни ошириш учун чора-тадбирларни қўллаш;

  • ҳаражатларни изчиллик билан пасайтириш;

2–жадвалда маркетинг стратегиясини вазиятга мослаштириш ҳақида умумлаштирилган маълумот келтирилган.
Ушбу мослаштириш жараёни ташқи муҳитни (устун 1) ва фирманинг рақобатдаги ўрни (устун 2) таҳлилидан бошланади.
Ушбу таҳлилда 2 гуруҳ саволларга жавоб топиш лозим:
1. Фирма фаолият кўрсатаётган тармоқ, қандай тавсифланади
(шаклланаётганми ёки тез ўсиб бораётганми?).
Уларга қандай стратегик имкониятлар максимал даражада мос келади.
2. Фирманинг тармоқдаги ўрни нима билан тавсифланади (У етакчими? Қандай микёсда етакчи ва ҳоказолар).
Фирманинг ҳолати стратегик имкониятларга қандай таъсир этади? Қайси стратегик йўналишлардан воз кечиш керак. Кейинги босқичда фирманинг ташқи ва ички омиллари ва уларнинг фирма фаолиятига таъсири таҳлил қилинади (устун 3). Ундан кейин фирманинг бозордаги улуши, унинг инвестицион (устун 4) ва стратегик имкониятлари (устун 5) аниқланиши лозим. Якуний босқичда танланган стратегик ёндашиш тармоқдаги вазиятга фирманинг ҳолатига мослаштирилади.

Download 27.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling