Vi. Боб маркетинг стратегияси
Download 27.43 Kb.
|
МАРКЕТИНГ.WPS Office
"Процедуралар" - Фирманинг сиёсати мақсадга қўшимча қилиб рахбарият қўйилган масалаларни ечишда ёрдамлашувчи ҳаракатлар мажмуасини ишлаб чиқади. Бу мажмуа процедура деб аталади. Моҳияти бўйича процедуранинг ўзини дастур бўйича бажарилган қарор дейиш мумкин. Процедуралар ўтмиш тажрибаси унинг муваффакияти ва мағлубияти асосида ишлаб чиқилади. Процедуралар шундай шароитларда, яъни аниқ вазият аввалгисига ўхшаш бўлганда ишлатилади. Инсон олдиндан тайёрланган қоида, яъни процедуралар бўйича ҳаракат қилаётган бўлса, унинг ҳаракати албатта натижага эга бўлади. Шундай қилиб процедуралар масалани ечиш кафолати ва бу қарорни ечимни аниқ ва тўғрилигини назорат қилувчи сифатида қўлланилади.
Масалан: кўплаб савдо компаниялари ўз хизматчиларини командировкага жунатади, бориб келгандан сўнг кетган харажатлар бўйича бланк тўлдирилади, у ердаги процедуралар ҳам аниқ бажарилади. Яна шунга ўхшаш "Мак дональдс" команиясини олсак техник процедуралар кўрсатилган 1500 бетли таом тайёрлаш процедуралари мавжуд бўлиб унга амал қилади. "Қоидалар": Инсонни эркин харакатини яна х.ам жиддий чеклови, унга ёзма равишда бериладиган ахлоқ қоидасидир. Ташкилот раҳбарияти қоидани шундай ҳолатлар учун яратадики, унинг бажарилиши масалаларнинг аниқ ҳал қилинишига боғлиқ бўлади (режа бажарилиши, мақсадлар). Масалан: "Чекиш ман этилади" деб ёзиб қуйилади, кимёвий лабораторияларда хавф бўлади. Харидорларга кўнгилчанлик билан хизмат кўрсатиш қоидаси савдо фирмаси учун энг муҳим ҳисобланади, агар у бозорда ўз ўрнини топишини истаса, ишга аниқ вақтида келиш ва кетиш қоидаси ҳамма ишлаб чиқариш ва жамият йўналишидаги ташкилотлар бажарилиши шарт қоидалар ҳисобланади. Қоида билан процедуранинг фарқи шундан иборатки қоида битта аниқ масала учун ҳисобланган бўлади. Процедура эса бир неча харакатлар мажмуини узида акс эттиради. Download 27.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling