Vi. Боб маркетинг стратегияси
(2жадвал) 6.2. КОРПОРАЦИЯЛАРНИНГ ТАБАҚАЛАШГАН СТРАТЕГИЯСИ
Download 27.43 Kb.
|
МАРКЕТИНГ.WPS Office
(2жадвал)
6.2. КОРПОРАЦИЯЛАРНИНГ ТАБАҚАЛАШГАН СТРАТЕГИЯСИ 1. Фирмаларнинг кўпчилиги бизнесни тор ихтисослашган корхона сифатида бошлайди. У бир қатор афзалликларга эга. Энг аввало, фирманинг миссия ва мақсадлари аникроқ бўлади. Ресурслар ва фаолият мақсадга эришишга йўналтирилган бўлади. Рахбариятнинг эътибори бир тармоқдаги ўзгаришларга жалб қилинади. Бош раҳбарият фирмадаги ва тармоқдаги барча жараёнлардан хабардор бўлади. Раҳбарият катта тажрибага ва чуқур билимларга эга бўлади.Фирманинг узоқ муддатли манфаатлари ҳақида кўпроқ уйлайди. Бундай шароитда фирманинг асосий рақобат устуворлигини аниқлаш енгилроқ бўлади. Янги ғояларни вужудга келиши, ихтисослик даражаси юқорироқ бўлади. Тор ихтисосланишнинг асосий камчилиги "ҳамма тухумларни бир саватчада сақлаш" бўлиб, тармоқ, инқирозга дуч келса,ўсиш ва фойда олиш имкони жуда ҳам пасайиб кетади. Бошқа соҳалардаги инновациялар фирма ҳолатини кескин ёмонлаштириб юбориши мумкин. Шу сабабли, диверсификациялашиш зарурати туғилади. Қандай шароитда фирма диверсификациялашиш харакатини амалга ошириш учун 3-жадвалга эътиборни қаратайлик.Унда фирманинг рақобат ҳолати ва бозор ўсиш суратларига қараб стратегик имкониятлар келтирилган (стратегик имкониятлар маъқуллик даражаси пасайиб бориш таркибида келтирилган). (3 жадвал) Диверсификация ҳаракатида тўртта вазият вужудга келиши мумкин: 1) Рақобат ҳолати кучли ва бозор ўсиш суръатлари юксак бўлса, фирма учун энг яхшиси ягона бизнесга фаолият ва ресурсларни концентрациялашни давом эттиришдир. Айрим ҳолларда фирма вертикал интеграция заруриятига дуч келиши мумкин. 2) Рақобат ҳолати заиф ва бозор ўсиш суръатлари юксак бўлса, фирма нима учун унинг сиёсати салбий натижа берганлигини аниқлаш ва рақобат ҳолатини яхшилаш учун имкон излаши керак. Тез ўсиб бораётган бозорларда ҳатто заиф фирмалар ҳам ўз ҳолатини яхшилаши мумкин. Айникса, бу ёш фирмаларга тааллуқли. Фирма молиявий ресурсларнинг етмаслигига дуч келса, у ўзи мустакил ривожланишини давом эттира олмайди. У ушбу тармоқнинг бошқа тармоқ, фирмалари билан бирлашиши керак. Фирма етарли даражада маблағларга эга бўлса,у учун вертикал интеграция мазмунга эга. Фирманинг яна бир ривожланиш йўли янги тармоқларга диверсификация қилиш. Ушбу йўлларнинг биттаси ҳам ижобий натижага олиб келмаса фирма ёпилишга мажбур бўлади. 3) Рақобат холати заиф ва ўсиш суръатлари паст бўлса,фирма қуйидаги имкониятлардан биттасини танлаши керак; 1. Бир соҳада концентрация стратегиясини, товароборотини ошириш учун қайта куриб чикиш; 2. Рақобатчи фирма билан бирлашиши; 3. Вертикал интеграция; 4. Диверсификациялашиш; 5. "Махсул йигиш" ва бозордан чиқиб кетиш; 6. Ёпилиш; 4) Агар бозорнинг ўсиш суръатлари паст ва фирманинг рақобат ҳолати заиф бўлса, унда фаолият кўрсатаётган кучли фирмалар ортиқча маблағларни фойдалироқ жойлаштириши учун диверсифакация қилишлари керак. Бу фирмалар асосий фаолиятига сармояларни камайтириб янги тармоқларга маблағларни йўналтиришлари зарур. 2. Диверсификациялашда асосий мақсадлардан бири акционерлар учун киймат яратишдир. Акционерлар ҳар хил фирмаларнинг акцияларини сотиб олиб таваккалчиликни тақсимлаб унинг даражасини пасайтиришлари мумкин. Шунинг учун диверсифика-циялашган фирманинг акциялари алохида фаолият кўрсатаётган фирмаларнинг акцияларига нисбатан кўпроқ даромад келтириши керак. Масалан, иккита фирма бирлашди дейлик. Натижада вужудга келган фирманинг фойдаси иккита эски фирманинг даромадига тенг бўлса,демак бу фирмалар бекорга бирлашганлар. Янги фирманинг фойдаси эски мустакил фирмаларнинг фойдасидан кўпроқ бўлиши шарт. Диверсификация қилиш ҳакида қарорларни баҳолаш учун учта мезонларни ишлатиш мумкин: 1. Тармоққа узоқ муддатли юқори рентабелликни таъминлаш шароитларининг мавжудлиги. 2. Тармоқда кирибкелишучун харажатлабўлмаганлиги 3. Рақобат устиворлигини яратиш ва шу ҳисобидан даромадлик даражасини ошириш имкониятларининг мавжудлиги. Диверсификация қилиш ушбу учта мезонга жавоб берса, унда акционерлар учун қиймат яратиш қўшимча имкониятлар мавжуд бўлади. 4. Диверсификация стратеҳясини яратиш учун мавжуд бўлган ёндашиш йўлларини 1-чимада куришимиз мумкин. Download 27.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling