Vi. Боб маркетинг стратегияси
СТРАТЕГИК РЕЖАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ БОШҚАРИШ ВА УНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Download 27.43 Kb.
|
МАРКЕТИНГ.WPS Office
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Женерал Моторс"
6.3. СТРАТЕГИК РЕЖАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ БОШҚАРИШ ВА УНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Стратегик режани аниқ амалга ошириш ўзига яраша муҳимликка эга бўлиб менежмент назариясидага қуйидаги тушунчалар билан узвий боғлангандир: тактика ва сиёсат, мақсадли бошқарув мўлжали ва қоидалари. Тактика: "Стратегия" сўзини ўзи иккинчи тушунча. "Тактика". Стратегия сўзининг борлигини талқин қилади. Агар биринчиси узоқ муддатли режалаштириш ғоясини акс эттирса,иккинчиси узоқ, муддатли режани амалга ошириши учун фаолият режа маъносини билдиради. Қисқача қилиб тактикани қисқа муддатли стратегия деса ҳам бўлади. Бу умумий стратегия билан мувофиқлаштирилган аниқ бошқарув ҳаракатидир. Қоидага биноан, тактикани ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш менежмент корпусининг ўрта бўғин зиммасига юкланади. Тактика режа қисқа вақт учун белгиланади, у аниқ ва тез натижага эришишга мўлжалланган бўлади. Масалан: 1982 йилда Бюгер Кинги стратегия сўзини ишлаб чиқилган маҳсулотини тезроқ сотилиши учун қўллади. У телевизорда "Сиз оч эмассизми?" деган реклама билан бифштексларини рақобатчиларникига қараганда каттарок ва маззалироқ тайёрлашга эришди. Бу эса бифштекс сотувини 10,8 фоизга оширди. Ташкилий таркибни такомиллаштириш стратегияси, деярли барча замонавий компаниялар томонидан ишлаб чиқилади, у ўз ичига қўшимча элемент сифатида янги, қониқтирувчи ишлаб чиқариш ва бошқарув бўлинмаларини ташкил этишни такоза этади. Масалан: "Женерал Моторс" катта капиталларини "Сатурн" лойиҳаси учун сарфлади. Бу янги энг афзал дунё тажрибаси асосидаги Америка ишлаб чиқариш тизимини бунёд этиш учун қўйилган қадам эди. Унинг ўзига хос хусусияти шундан иборат эдики, у кўриниши жиҳатидан пирамида шаклида эмас, балки айлана шаклида ташкил қилинган.Бу тизим марказида 10-15 аъзога эга бригадалар мажмуаси, ташқи ҳалқа стратегия назорат қўмитаси ва касаба бирлашмалари раҳбарияти туради. "Сиёсат" - Стратегия ва тактика режаларини муваффақиятли амалга ошириш мумкин, қачонки ташкилотда уни яхши йўлга қўйган тажрибада синалган мўлжал тизими мавжуд бўлса. Бу каби мўлжал тизим ташкилот сиёсати номини олган. Стратегия каби фирма сиёсати ҳам раҳбарият томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади. Бу ерда сиёсатнинг ҳаракат турини танлашда ва қарор қабул қилишдаги умумий раҳбарлик деса бўлади. Сиёсат менежменти қўйилган мақсадларга эришиш учун қандай йўналишда ҳаракат қилишини аниқлайди. Мўлжални ва қўйилган масалалар ечимини аниқлаш усулларидан фойдаланади. Фирмадаги бошқарувнинг энг яхши усули - бу кадрлар сиёсатини ишлаб чиқишдир. Кадрлар бошқарувидаги психологик муҳитининг ижобий ечимини йирик Америка фирмаларидан биттаси: постлик товарлар "Мери Кей Косметик" раҳбариятини олиб бораётган сиёсатида кўриш мумкин. Download 27.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling