Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўҒрисида


-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги


Download 40.63 Kb.
bet4/16
Sana08.05.2023
Hajmi40.63 Kb.
#1442794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
виждон эркинлиги (2)

7-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги
Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади.
Давлат турли динларга эътиқод қиладиган ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ақидапарастлик ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.
Давлат конфессияларнинг тинч-тотув яшашига кафил бўлади. Миссионерлик ва прозелитизмни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини бажаришни юкламайди, уларнинг қонунчиликка зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини молиялаштирмайди ва динга эътиқод қилувчиларнинг дин билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлайдиган фаолиятга йўл қўймайди.
Ўзбекистон Республикасида диний руҳдаги сиёсий партия ва бошқа жамоат бирлашмасининг, республикадан ташқарида тузиладиган диний партиялар ваколатхоналари ва филиалларининг ташкил этилишига ҳамда фаолиятига, сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмалари фаолиятида диний ташкилотларнинг иштирок этишига, шунингдек уларга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатишига йўл қўйилмайди.
8-модда. Таълим тизими ва дин
Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилгандир.
Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига (бундан диний таълим муассасалари мустасно) йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дунёвий таълим олиш ҳуқуқи, уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар, таъминланади.
Ҳар ким диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эга.
Диний таълим муассасаларида ўқишга фуқаролар қонунчиликка мувофиқ умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки профессионал таълим олганидан кейин қабул қилинади.
Диний профессионал таълим олган шахслар диний таълим муассасаларида диний фанларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.

Download 40.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling