Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгашининг 2023 йилдаги устувор йўналишларидан келиб чиқадиган бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти устувор йўналишлари
|
№
|
I.Устувор йўналишлар
|
Ижро муддати
|
Масъуллар
|
|
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши тавсиялари асосида ижтимоий меҳнат сохасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талабларига риоя қилиш, ҳалқаро ва миллий меҳнат стандартларини тарғиб қилиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва меҳнат сохасидаги ҳуқуқларига риоя этилиши устидан касаба уюшмалари жамоатчилик назоратини ташкил этиш.
|
йил давомида
|
Бошланғич ташкилот раиси ва фаоллар
|
|
Иш берувчи билан ижтимоий мулоқот, ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, касаба уюшмалари ўртасида меҳнат соҳасидаги муҳим масалаларни ҳал этиш юзасидан маслахатлашувлар ўтказиш, Жамоа шартномаларини тузиш орқали ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга эришиш.
|
йил давомида
|
Бошланғич ташкилот раиси ва фаоллар
|
|
Меҳнат жамоасидаги аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат соҳасида гендер тенглик нормаларига амал қилишни назоратга олиш.
|
йил давомида
|
Бошланғич ташкилот раиси ва фаоллар
|
|
“Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили Давлат дастурининг ҳаётга кенг тарғиб қилишда касаба уюшма ташкилотларининг изчил ва тизимли фаолиятини ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган Вилоят Кенгашининг чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш.
|
йил давомида
|
Бошланғич ташкилот раиси ва фаоллар
|
|
“Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” ғояси асосида ходимларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни оммавий тарзда жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда фаол иштирок этиш, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш.
|
йил давомида
|
Бошланғич ташкилот раиси ва фаоллар
|
|
Касаба уюшмалари фаолиятини замонавий электрон ҳужжат айланиши тизимида ишлашига катта эътибор қаратиш. Иш берувчи ва меҳнат жамоаси ўртасида алоқаларни мастаҳкамлаш, фаол ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш.
|
йил давомида
|
Бошланғич ташкилот раиси ва фаоллар
|
|
Касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари тарғиботини кучайтириш, касаба уюшмалари мулкини асраш, кўпайтириш соҳасидаги ишларни тизимли равишда давом эттириш, кадрлар ва фаоллар малакасини ошириш юзасидан ўқув-семинарлар ташкил қилиш.
|
йил давомида
|
Бошланғич ташкилот раиси ва фаоллар
|