Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2023 йилдаги устувор йўналишларидан келиб чиқадиган Жиззах вилоят Кенгашининг устувор йўналишлари
|
№
|
I.Устувор йўналишлар
|
Ижро муддати
|
Масъуллар
|
1
|
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг тавсиялари асосида ижтимоий -меҳнат сохасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишларида таклифлар билан иштирок этиш, ҳалқаро ва миллий меҳнат стандартларини тарғиб қилиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва меҳнат сохасидаги ҳуқуқларига риоя этилиши устидан касаба уюшмалари жамоатчилик назоратини ташкил этиш.
|
йил давомида
|
Меҳнат ҳуқуқ ва техник инспекторлари, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими
|
2
|
Ижтимоий мулоқот ҳамда ижтимоий шериклик кўламини кенгайтириш, вилоят ҳокимлиги, савдо-саноат палатаси ва касаба уюшмалари ўртасида меҳнат соҳасидаги муҳим масалаларни ҳал этиш юзасидан уч томонлама маслахатлашувлар ўтказиш тизимини йўлга қўйиш, ходимлар ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш.
|
йил давомида
|
Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими
|
3
|
Аҳолини, айниқса аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат соҳасида гендер аудитни ўтказиш амалиётини кенгайтириш.
|
йил давомида
|
Ёшлар масалалари бўйича раис маслахатчиси,
Меҳнат ҳуқуқ ва техник инспекторлари, ижтимоий ҳимоя бўлими, вилоят, туман, шахар тармоқ кенгашлари
|
4
|
“Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили Давлат дастурининг ҳаётга кенг тарғиб қилишда касаба уюшма ташкилотларининг изчил ва тизимли фаолиятини ташкил этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
|
йил давомида
|
Маданий, маърифий ва спорт ишлари бўлими, барча бўлимлар, вилоят, туман, шахар тармоқ кенгашлари, қўмиталари
|
5
|
“Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” ғояси асосида ходимларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни оммавий тарзда жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда фаол иштирок этиш, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш.
|
йил давомида
|
Маданий, маърифий ва спорт ишлари, Молия, Ижтимоий суғурта бўлимлари, вилоят, туман, шахар тармоқ кенгашлари, қўмиталари
|
6
|
Касаба уюшмалари фаолиятининг барча йўналишларини рақамлаштириш, замонавий электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этишни жадаллаштириш. Жамоатчилик билан алоқаларни мастаҳкамлаш, аҳоли ўртасида фаол ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш.
|
йил давомида
|
АКТ бўйича бош мутахассис,
вилоят, туман, шахар тармоқ кенгашлари, қўмиталари
|
7
|
Касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари тарғиботини кучайтириш, касаба уюшмаларини мулкини кўпайтириш ва ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш соҳасидаги ишларни тизимли равишда давом эттириш, кадрлар ва фаоллар малакасини ошириш.
|
йил давомида
|
Ташкилий ишлар, Молия ва бошқа бўлимлар,
вилоят, туман, шахар тармоқ кенгашлари, қўмиталари
|