Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг касаба уюшма аъзолари йиғилиш б а ё н и


Download 16.47 Kb.
Sana01.01.2023
Hajmi16.47 Kb.
#1074494
Bog'liq
Баён




Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг
касаба уюшма аъзолари йиғилиш

Б А Ё Н И
2021 йил ___ январ Наманган шахар

Йиғилишда қатнашди Бошқарма ходимлари касаба уюшмаси раёсати азолари.


Йиғилиш раиси
КУҚ раиси Д.Ғайбуллаева
Кун тартибидаги масала.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил
27 январдаги 04-09/75-сонли хатини ижросини таъминлаш бўйича мухокама йиғилишини ўтказиш.
Кун тартибидаги масала юзасидан касаба уюшмаси раиси Д.Ғайбуллаева сўзга чиқиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил
27 январдаги 04-09/75-сонли хатини барча ходимлар олдида ўқиб эшиттирди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли қарори билан бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар, кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарори билан 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш кўрсатилган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори (17-банди) га асосан моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини 15% дан 10% га тушурилганини такидлаб ўтди.
Касаба уюшмаси аъзолари, бошқарманинг ташкилий назорат бўлим бошлиғи Ш.Кенжаев ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими бошлиғи Ю.Назарова ҳамда бош юристконсулт А.Нишоновлар ҳам сўзга чиқиб мехнат интизомига мувофиқ самарали меҳнат қилаётган ходимларни рағбатлантиришни, интизомий жазо чорасини олган, 3 ой синов муддатидан ўтмаган, ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга нисбатан ушбу рағбатлантириш вақтинча қўлланилмаслигини таклифини билдирдилар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий ойда бошқарма ходимларининг самарали меҳнат қилганликларини ҳамда юқори натижаларга эришиш учун харакат килаётганликларини, фидоийликларини инобатга олган ҳолда бошқарма ҳодимларини рағбатлантириш учун касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

  1. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси раиси Д.Ғайбуллаева ва касаба уюшмаси азоларининг марузалари маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги
    ПҚ-4938-сонли қарори ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги 04-09/75-сонли хатини ижроси таъминлансин.

  3. Бошқарма ходимларининг рағбатлантириш бўйича рўйхати иловага мувофиқ иш берувчига тақдим этилсин.

  4. Ушбу қарор бажарилиши ўз зиммамда қолдираман.

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Ғайбуллаев


Йиғилиш котиби Д.Қамбаров


Аъзолар:
Ш.Кенжаев
А.Нишонов
Ю.Назарова
А.Тожиматов
О.Камолов
Д.Абдурахмонов
С.Турғунова

Download 16.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling