Вилоят мактабгача ва мактаб
таълими бошқармасининг
2023 йил 12 апрел
48-и-сонли буйруғига
2-илова
Умумий ўрта талим мактаб ўқувчилари ўртасида Сирдарё вилоятининг
60 йиллик байрамига бағишлаб “Шонли тарихдан нурли
келажакка”истедодли ёшларнинг тасвирий санъат кўрик-танловини
ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I.Умумий қоидалр
1.1.
Мазкур Низом,мактаб ўқувчиларини бўш вақтларини мазмунли ташкил
этиш,улурнинг маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ва расм чизишга
бўлган қизиқишларини ривожлантириш, дарсдан ташқари фаолият кўрсатаётган
турли тўгаракларга ўқувчиларни қамраб олиш ҳамда вилоят халқ таълими
бошқармасининг буйруғига асосан
Сирдарё вилоятининг 60 йиллик
байрамига бағишлаб мактаб ўқувчилари ўртасида “Шонли тарихдан нурли
келажакка”истедодли ёшларнинг тасвирий санъат кўрик-танловини
ўтказиш тартибини белгилайди.
1.2.Ушбу кўрик-танлов, таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчилар
ўртасида тасвирий санъат бўйича билим ва кўникмаларини ошириш,
уларнинг
қалбида миллий маданиятга бўлган муҳаббатни шакллантириш, ёш
истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш;
1.3.
“ Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”дастурида белгиланган
устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида тасвирий санъат йўналишида
кўрик-танловлар, таниқли ижодкор ва рассомлар
билан учрашувларни ташкил
этиш,ёш истедодли ўқувчиларни қўллаб қувватлаш, уларга шарт-шароитларни
яратиб бериш;
1.4. Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида
“Шонли тарихдан нурли
келажакка”истедодли ёшларнинг тасвирий санъат кўрик-танловини юқори
савияда ўтказиш мақсадида туман (шаҳар)лар худудидаги Болалар мусиқа ва
санъат
мактаблари мураббийлари,тажрибали мутахассислардан ташкил топган
ишчи гуруҳ ва ҳакамлар ҳайъати аъзоларини шакллантиришдан иборат.
Танлов 6-12 ёшгача ва 13-18 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида
ўтқазилади. Хар бир йўналиш бўйича 1 нафардан иштирокчи қатнашади
.(Санът
мактаблари,ихтисослаштирилган санъат мактаблари танловда иштирок
этмайди)
II.Танловнинг асосий мақсад ва вазифалари
2.1.
Кўрик-танловнинг
асосий мақсади қуйидагилардан иборат
- умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчилар ўртасида тасвирий
санъат бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, ижодкор ўқувчиларни
аниқлаш, уларнинг қобилиятини намоён этиш учун зарур шарт-шароитларни ва
имкониятларни яратиш;
- ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат-Ватанимиздаги бугунги
тинч ва осуда ҳаёт, фаровонлик қадрига етиш, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо
маънавий меросидан баҳраманд бўлиш ва қадрига етиш, ёш
авлодни
ватанпарварлик руҳида баркамол этиб тарбиялаш, улар қалбида ватанга садоқат,
миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш;
- ижодкор ўқувчиларни тасвирий санъатга бўлган қизиқиш ва интилишларини
қўллаб-қувватлаш ҳамда жойларда ижодий муҳитни шакиллантиришга эришиш;
III.Танловни ўтказиш ва ташкил этиш
3.1. Кўрик-танловда туман ва шаҳар халқ таълими тизимида фаолият олиб
бораётган умумтаълим мактабларининг барча истедодли ўқувчилари
иштирок
этади.
Танлов 6-12 ёшгача ва 13-18 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида
ўтқазилади. Хар бир йўналиш бўйича 1 нафардан иштирокчи қатнашади.
3.2. Кўрик -танловни ташкил этиш ва ўтказиш ташкил этилган ишчи гуруҳ ва
ҳакамлар ҳайъати томонидан амалга оширилади.
3.3.Ташкилий қумита томонидан ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилади,
ташкилий қумита аъзолари заруратдан келиб чиқиб, кўрик-танлов Низомига ва
уни ўтказиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
3.4.
Сирдарё вилоятининг 60 йиллик байрамига бағишлаб мактаб
ўқувчилари ўртасида “Шонли тарихдан нурли келажакка”истедодли
ёшларнинг тасвирий санъат фестивал-танловини биринчи босқич
мактаб
босқичи
, иккинчи босқич туман (шаҳар) босқичи
2023 йил 1 матрдан 30
мартгача барча барча худудларда ўтказилади. Кўрик танловини вилоят
босқичи
2023 йил 20 апрель куни вилоят “Баркамол авлод” болалар
мактабида ўтказилади.
IV.Танловни ўтказиш шартлари;
Кўрик - танлов қуйидаги йўналишларда ташкил этилади ва Низом
асосида баҳоланади.
1-йўналиш, “Она юртга муҳаббат” йўналиши учун .(Номинация)
2-йўналиш,“Миллий қадриятларимиз” йўналиши учун.(Номинация)
3-йўналиш, “Энг яхши миниатюра” йўналиши учун. (Номинация)
4-йўналиш,“ Юртим келажаги” йўналиши учун . (Номинация)
5-йўналиш,“Энг яхши композитция” йўналиши учун (Номинация)
6- йўналиш , “Энг ёш мусаввир” йўналиши учун (Номинация)
Кўрик танлов иштирокчилари 1 соатда мавзуга мос расм чизадилар.
(Кўрик танловда 2-3 та ижодий иш А3 ёки А2 форматда бўлиши лозим.)
V.Танловни ўтказиш ва ташкил этиш
4.1. Ҳакамлар ҳайъати қуйидаги вазифаларни бажаради:
- кўрик танловда иштирок этган ўқувчиларнинг ижодий ишлари тасдиқланган
баҳолаш мезонлари асосида ҳакамлар томонидан ҳолисона,
адолатли
баҳоланади;
- ғолиб бўлган барча иштирокчилар йўналишлар бўйича вилоят халқ таълими
бошқармасининг дипломлари ва эсталик совғалари билан тақдирланадилар.
Ташкилий қумита 2023 йил