Вилоят, туман, шаћар


Download 199.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana24.03.2023
Hajmi199.95 Kb.
#1293276
1   2   3
Bog'liq
Қўшмонов Хайрулла Исроилович мукофот варақаси

 
 
Мукофотланган. 
Қўшмонов Хайрулла нафақат туман балки вилоятимизда таълим сохасида кўп 
йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассислардан. Олий тоифали 
ва Халқаро даражадаги сертификат ва Миллий даражадаги сертифкатга эга мутахасис (Aptist 
British Council, Multi Level). Ўзбекистон Республикаси Инглиз тили ўқитувчилари 
Асатсациясининг фаол аъзоси (UzTEA). Ишлари туманда ва вилоят миқёсида 
оммалаштирилган хамда халқаро семинарлар иштирокчиси. 
“Йилнинг энг яхши инглиз тили фан ўқитувчиси” танловининг Республика босқичи 
иштирокчиси. Ўқувчилари туман ва вилоят миқёсида турли танловлар ғолиби. Вилоят 
миқёсида British Council томонидан ўтказилган иншолар танлови ғолиби (2017). Энг яхши дарс 
ишланмалар танловида туман биринчи ва вилоятта фахрли ўринни қўлга киритган. (2017) 
Фанлар олимпиадаси (2018 й), билимларлар беллашуви (2015). Халқ Таълими вазири 
Ш.Шерматов томонидан “Халқ Таълим Аълочиси”кўкрак нишони билан тақдирланган (2019) 
ва Энг яхши хорижий тил мактаби (2022 й) танловларида вилоятта фахрли ўринларни қўлга 
киритган. 2021 йилда British Council B2 даражали сертификат ва 2022 йил ДТМ инглиз тили 
фанидан миллий С1 даржали сертификатни қўлга киритган.
Ўзбекистон Республикасчи Вазирлар Махкамаси хузуридаги Хорижий тилларни 
ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан “Йилнинг энг яхши намунали хорижий тил 
ўқитувчиси” номинанти бўлган 2022 йил. 2022 йил Қўшмонов Хайрулла педагогик фаолияти 
вилоят миқёсида оммалаштирилиб Вилоят Хокимлигининг “Олтин Фонд” жамғармасига 
киритилган

Фаолияти давомида Хорижий тилни ўқитиш методикаси юзасидан 10 га яқин 
мақолалари республика нашрларида чоп этилган ва Оммавий ахборотда чиқишлар қилган. 
Ижтимоий тармоқларда ёшлар учун ўз фанидан келиб чиқиб чет тилини ўрганиш мақсадида 
ёшлар учун ўз (Xayrulla Kushmanov utube) тармоғини яратган. Ўз касбининг моҳир устаси 
сифатида Туманимиз туристик худуд хисобланганлиги сабабли хорижий мехмонлар учун 
Туман Хокимлигнинг таржимонлик вазифасига хам жалб этиб келинмоқда. Бу сохада нафақат 
БМТ ташкилотининг туризм конфиренциясида қатнашиб келган балки ўз малакаси ошириб 
борган. 
Тажрибали, фидойи ва камтарин инсон сифатида мактаб ва туман жамоатчилиги
ўртасида ҳурмат қозонган, туманда илк С1 даражани қўлга киритган тиришқоқ ходим.
Худудимиз ёшлари учун ўз билим ва малакасини бериб келаётган мохир педагог деб
хисоблаймиз. 



Download 199.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling