Виртуал технологиялар талабаларда лингвистик компетентликни шакллантириш воситаси сифатида пазилов Абдушохит Абдуваеитович


Download 28.15 Kb.
bet2/2
Sana07.03.2023
Hajmi28.15 Kb.
#1246158
1   2
Bog'liq
ВИРТУАЛ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАЛАБАЛАРДА ЛИНГВИСТИК КОМПЕТЕНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА

Keywords: Higher education institution, information and communication technologies, communicative competence, linguistic competence, knowledge, skills, quality English, language teaching
КИРИШ
Жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашиш ва ижтимоий жараёнларнинг глобаллашуви шароитида ахборот-коммуникация технологияларини жадал суръатлар билан ривожланиши ўзаро мулоқот воситаси сифатида чет тилларни ўрганишга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Дунё тажрибасига кўра, ахборот-коммуникация технологиялари муҳитида ўқитишнинг илғор усулларини жорий этган ҳолда педагогларнинг хорижий тиллар бўйича билим, малака ва кўникмаларини ошириш ҳамда фан-технологияларнинг сўнгги ютуқларини таълим жараёнига татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Мустақиллик йилларида мутахассислиги чет тил бўлмаган педагогларда хорижий тиллар бўйича касбий компетентликни ривожлантириш учун зарур моддий-техник шарт-шароитлар яратилди. Натижада, педагогларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи ахборот-методик таъминотни яратиш ҳамда ундан таълим жараёни самарадорлигини оширишда фойдаланишга эришилди. Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш» ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш устувор вазифалардан бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, «мамлакатимизда таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш» юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифалари сирасига киради1.
Жаҳон амалиётида педагогларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришда таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллашга доир инновацион фаолиятга йўналтирилган илмий изланишлар олиб борилаётган бўлиб, жумладан, инглиз тилини ўқитишда виртуал технологиялар ёрдамида ўқитувчининг лингвистик компетентлигини ривожлантириш; ўқитишда ахборот-коммуникация ва илғор педагогик технологияларни қўллаш орқали ўқувчиларнинг мавжуд ахборотлар маконида тўғри йўналиш олиши, онгли билиш кўникмалари ва мустақил ривожланиш қобилиятларини шакллантириш; глобаллашув шароитида инновация жараёнининг педагогик-психологик жиҳатлари; компетентли ёндашув асосида педагогларда хорижий тил кўникмаларининг ривожланиш даражасини диагностика қилувчи технологияларни такомиллаштириш ўта муҳим аҳамият касб этади.
Атрофдаги воқелик англаш , илм-фан, маданият, санъат, янги ахборот, ва жамиятни билиш. Ёш авлод ХХI асрда, иқтисодиётнинг глобаллашуви, таълим ва халқаро муносабатларнинг ўсиш даврида яшаяпти . Шу боис бугунги кунда чет тилида эркин мулоқот қиладиган мутахассисларга бўлган талаб ортиб бормоқда.
Бугунги кунда қўшма дастурлар асосида МДҲ ва бир қатор Европа мамлакатлари , хусусан, Буюк Британия ва Европа иттифоқи мамлакатлари билан хорижда ўқиш ва амалий машғулотлар ўтказиш учун мамлакатимиз ОТМлари билан талабалар алмашиш тўғрисида иккки томонлама шартномалар имзоланган. Фақат барча мутахассислик фанлар бўйича яхши натижаларга эришаётган ва чет тилини яхши биладиган талабалар ушбу дастурларда ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.
Бугунги кунда касбий компетентликни ошириш учун замонавий мутахассис нафақат фундаментал билимларга эга бўлиши керак балки маълум бир мавзу доирасида , чет тилида мулоқот қила олиши, ички имкониятдан келиб чиққан холда ва хорижий тажрибадан ҳам фойдаланиши мухим ахамият касб этади .
Юқорида келтирилган талабларга тўлиқ жавоб бериш учун профессионал чет тилини биладиган малакага талабларига эга бўлиши мақсадга мувофиқ .
Педагогик-психологик назариясида ва амалиётида "компетентлик" ва "компетенция " тушунчалари турлича талқин қилинади." [7] Е. С. Рапацевич томонидан таҳрир қилинган " Педагогика. Катта замонавий энциклопедия"да Компетенция - бу маълум ижтимоий ва касбий мавқега эга бўлган кишиларнинг билимлари, кўникмалари ва тажрибаларининг улар бажарадиган вазифалар ва ечилиши лозим бўлган муаммоларнинг ҳақиқий даражасига мувофиқлиги ўлчовидир ва улар ҳал қиладиган муаммолар мураккаблигининг долзарб даражасидир. [8] И. А. Зимняя, [9] В. В. Сериков, [10] Ю. Г. Татур ва бошқа олимлар таъкидлаганидек "Компетенция" тушунчаси узоқ вақт давомида қўлланилган, унинг талқини ўзгармаган ва жамоавий, интегратив характерга эга. [11] В. А. Болотов, В. В. Сериков ва бошқаларнинг фикрича Компетентлик- шахснинг ўз-ўзини англашни таъминлайдиган, инсоннинг дунёда ўз ўрнини топиб, билим, кўникма ва тарбиянинг мавжудлик усули деб ҳисоблайдилар[12] Б.И. Канаевни фикрича Компетенция - бу инсон фаолиятининг муайян турига бўлган талабларнинг идеаллаштирилган ва нормаллаштирилган кўриниши бўлиб, бу тажрибани ўзлаштириш, ва шахснинг ҳақиқий кўрсаткичлари билан таққосланиши керак. Икки тушунчага қуйидагича таъриф беришимиз мумкинки, компетентция - бу муайян аниқ йўналишда изланиши лозим бўлган лаёқат , компетентлик - эса бу маълум йўналишда эришилган натижадир. Ва агар компетентлик шаклланаётган шахснинг сифатий хусусияти бўлса, (шахснинг тарбиявий ютуқлари натижаси), яъни, компетентлик-талаб қилинаётган сифатнинг зарурий позицияларини, инсон фаолиятининг ҳар қандай тажрибаси белгиларининг меъёрий мазмунини унинг узвий ифодасида акс эттирувчи масалалар қаторига киради. Педагогик тадқиқотларда компетентлик таълим самарадорлиги ҳисобланиб, у ўқувчиларнинг билим, кўникма малакани эгаллашидан иборат бўлиб, шахснинг ҳаётий ва касбий вазифаларни ҳал этишдаги шахсий тажрибасида намоён бўлади. Аввалги берилган таърифларнинг мазмунини таҳлил қилиш асносида шуни айтиш мумкинки компетентлик мутахассиснинг ишлаб чиқариш мақсадларига эришишнинг мазмуни, шакллари, усуллари ва воситалари ҳақида этарли билимга эга бўлган фаолият соҳасида қарор қабул қилиш имконини беради. Компетентлик - ижтимоий ва профессионал жиҳатдан муҳим вазифаларни ҳал қилиш учун асосдир. Сўнгги ўн йилликларда чет тилини (фан сифатида) ўқитиш методологиясида катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Европа мамлакатларида ва баъзи МДҲ мамлакатларида (Россия, Қозоғистон, Белоруссия) шу жумладан мамлакатимизда ҳам компетентликка асосланган ёндашувга асосланган хорижий тилларни ўрганиш дастурлари ишлаб чиқилмоқда ва амалиётга кенг жорий этилмоқда. Бундай ёндашувлар чет тили ўрганувчисининг коммуникатив компетентлигини шакллантиришга қаратилган. Кўриб чиқилаётган муаммога бағишланган бир қатор тадқиқотларни таҳлил қилиб, шуни айтиш мумкинки, чет тили коммуникатив компетентлиги бўлажак мутахассиснинг касбий компетентлигининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, бўлажак мутахассиснинг турли ижтимоий вазиятларда иккиламчи тил сифатида ҳаракат қилиш қобилияти ва маданиятлараро мулоқотни амалга оширишга тайёрлиги сифатида белгиланган. Чет тилидаги коммуникатив компетенсиянинг таркибий қисмларини ўрганишга бағишланган тадқиқотлар, унинг кўплаб таркибий хусусиятларини кўрсатди. Шундай қилиб, чет тилидаги коммуникатив компетенция таркибига лингвистик, ижтимоий-маданий, социологик, прагматик, дискурсив ва стратегик субкомпенциялар каби муҳим таркибий қисмлар киради. Тадқиқотимизнинг мақсади Олий таълим муассасаларининг 1 чи босқич талабаларининг тил (лингвистик) компетентлигини шакллантиришдан иборат. Биз учун "лингвистик компетенсия"тушунчаси муҳим аҳамиятга эга. Лингвистик компетентликнинг асл мохияти кўплаб илмий нашрларда баён етилган. [13] Д. Хаймс лингвистик компетентликни тил қоидаларини билиш сифатида ифодалайди, [14] Ван Ек - луғат ва грамматик қоидаларни билиш сифатида, [15] Л. Бахман эса - Чет тилида фақат эгалланган билимлар асосида баён қилиш имконияти сифатида қарашган ва тилни маълум бир тизим сифатида тушинишган. Бугунги кунда бизнинг таълим стандартимизда замонавий тиллар соҳасидаги "лисоний компетенсия" атамаси грамматик жиҳатдан тўғри шакллар ва синтактик конструкцияларни қуриш қобилиятини, шунингдек мавжуд чет тил нормаларига мувофиқ ташкил этилган нутқдаги семантик сегментларни тушуниш, бунда улар она тилида сўзлашувчилар томонидан алоҳида ҳолатда ишлатилади. Лингвистик компетенсия - коммуникатив компетенсиянинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Грамматик структурани шакллантириш, мазмунли ибораларни тузиш учун сўз ва грамматик қоидаларни билмасдан, вербал мулоқотни ривожлантиришнинг имкони йўқ. Ҳозирги даврда ёш мутахассис (ОТМ битирувчиси) олдига қўйилган замон талаби (қўшимча равишда) чет тилини ўрганиши бўлиб, Кўплаб талабаларда лингвистик компетентликни шакллантириш учун узоқ йиллар талаб этилади. Хорижий тилларни ўрганиш муҳитининг йўқлиги эса кўпинча тил ўрганиш ёки хорижий тил ўрганиш маданияти даражасини оширишга ёрдам бермаяпти. Шу муносабат билан бизнинг таълим тизимимиз олдида хорижий тилларни замонавий жамият (ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва компютерлаштириш) талабларига мувофиқ билиш соҳасидаги компетентлик даражасини ошириш вазифаси турибди. Юқоридаги фикрларимизнинг исботи учун [16] М.Я.Виленскийнинг "Олий таълимда касбга йўналтирилган таълим технологиялари" қўлланмасига мурожаат қилайлик, унда олий таълим тизимига оид иккита устувор вазифа ёритилган. "Биринчиси, таълим технологияларини такомиллаштириш орқали кадрлар тайёрлаш даражасини ошириш ... ва таълим жараёнига ахборот ва телекоммуникация воситаларини кенг жорий этиш, яъни ОТМларда талабалар ва ўқитувчилар ўртасида замонавий ўқитиш технологиялари асосида ўзаро мулоқотни изчил ривожлантиришга ёрдам берадиган махсус касбга йўналтирилган электрон ўқув дастурларини яратиш”.. “Иккинчиси,- университет битирувчисининг билим, кўникма ва қобилиятлар мажмуи, шунингдек, профессионал фаолият вазифаларини муваффақиятли бажарилишини яъни ахборот юқори меҳнат самарадорлигининг ҳал қилувчи омили бўлган ахборот майдонида қулай ишлашини таъминлайдиган шахсий фазилатларни шакллантириш” Жамият ҳаётини ахборотлаштириш олий таълим тизими олдига жамиятнинг замонавий маданий ривожланишига хос бўлган юқори самарали компютер ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнининг технологик жараёнини таъминлаш вазифасини қўяди. Замонавий инсон дунёқарашининг янги таркибий қисми турли хилдаги тизимларда содир бўладиган ахборот жараёнларидир. Ахборот жараёни ҳар қандай натижани (мақсадни) олиш учун маълумот (маълумотлар, маълумотлар, фактлар, фикрлар, гипотезалар, назариялар ва бошқалар) бўйича амалга ошириладиган кетма-кет ҳаракатлар (операциялар) мажмуи сифатида кўриб чиқилади. Бизнинг фикримизча, бу жараёнларни ўрганиш барча мавжуд воситалар, жумладан, компютер ва унинг дастурий таъминоти ёрдамида амалга оширилади. Шу билан бирга чет тилини ўқитишнинг асосий масаласи чет тилини компютер ва унинг дастурий маҳсулотлари ёрдамида ўрганишдир. Ушбу фаолият ахборот жараёнларини амалга оширишнинг усул ва воситалари мажмуи бўлган компютер ва ахборот технологиялари асосида амалга оширилади. Ахборот жараёнларининг натижаси ахборот ресурси вазифасини бажарувчи ахборотдир. Бошқа ресурслар каби ахборот ресурси ҳам ахборотни сақлаш ва ундан фойдаланишда малакали ёндашишни талаб қилади. Ахборот ресурси инсон ақлий фаолиятининг маҳсулидир. Ва инсон фаолияти, [17] Д.В.Чернилевский таъкидлаганидек, унинг ривожланиши учун зарур шарт шароитлар яратади, унда ҳаёт тажрибаси олинади, билим ва кўникма шаклланади ва бунинг натижасида фаолиятнинг ўзи ривожланади. Лингвистик таълимининг мазмуни ижтимоий-маданий тажрибани ҳисобга олган ҳолда чет тиллари маданиятини ўқитиш функциясини бажаради. Лингвистик таълими таркибида бошқа халқларнинг маданияти ва тилини билишда ижтимоий тажриба элементлари мавжуд. Таълим мазмуни ва тажриба ўртасидаги муносабатлар механизмини аниқлаш В.В. Краевский ва А.В. Хуторскойнинг таъкидлашича, тажрибанинг ривожланиши бизга "... замонавий педагогик адабиётда компетенция деб аталадиган мураккаб маданий шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар турларини бажариш қобилиятини ..." шакллантиришга имкон беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” Қонуни. //


“Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиѐти пойдевори”. – Т.: Ўзбекистон,
1997. – Б. 20-28.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида. ПҚ 1875. “Халқ сўзи” 2012 й., 240 (5660) - сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сон Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.Ҳаракатлар стратегияси асосида жадал тараққиѐт ва янгиланиш сари. – Т.: Ғ.Ғулом, 2017. – Б. 70-72.
4. Бегимқулов У.Ш., Педагогик таълим жараёнларини ахборотлаштиришни ташкил этиш ва бошқариш назарияси ва амалиёти. //
пед.фан.докт. илмий дар.учун дисс. -Т.: 2007. - 305 б.
5. Раҳимов Б.Х. , Бўлажак ўқитувчида социолингвистик-маданий
муносабатларнинг шаклланиши: Пед. фан. ном. ... дис. -Тошкент, 2004 . 161
6. Рискулова К.Ж., Технология развития социокультурной компетенции будущих преподавателей английского языка. // The way of science International scientific journal. – Volgograd, 2016. 3(25). –Р.113-115.
7. Е. С. Рапацевич., Педагогика : Большая современная энциклопедия / авт.-сост. - Минск: Современное слово, 2005. - 719 с
8. Зимняя И. А., Ключевые компетентности как результативно-целевая основа компетентностного подхода в образовании / И. А. Зимняя. - М.: Исследовательский центр проблем качества подготовки специалистов, 2004
9. Сериков В. В., Личностно-ориентированное образование / В. В. Сериков // Педагогика. № 5, 1995. - С. 17
10. Татур Ю. Г., Компетентность в структуре модели качества подготовки специалиста / Ю. Г. Татур //Высшее образование сегодня. 2004. № 3. С. 10-13
11.Канев Б.И., Педагогический анализ результата образовательного процесса: практик ориентированная монография. М.; Тольятти: ИНОРАО, 2003.
12. Hymes D. On Communicative Competence // Sociolinguistics. Harmondsworth : Penguin, 1972
13. Van Ek J. A., Objectives for foreign language learning. Vol. 1: Scope. Strasbourg, Council of Europe Press, 1986. 89 p
14. Bachman L. F., Fundamental Considerations in Language Testing. Oxford: Oxford University Press, 1990. 408 p.
15. Виленский М.Я., Образцов П.И., Уман А.И., Технология профессионально-ориентированного обучения в высшей школе, 2010.
16. Д. В. Чернилевский., Дидактические технологии в высшей школе : [Учеб. пособие для вузов по пед. спец., для магистрантов, аспирантов и слушателей системы доп. проф. образования] /. - Москва : Юнити, 2002. - 437 с
Download 28.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling