Вобкент туман 15-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2023-2025 -йилларга мўлжалланган


Download 0.83 Mb.
bet27/31
Sana17.06.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1536234
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1 мактаб ЖШ тайёр иловалари билан (2)

ИХ. Якуний қоидалар

Комиссия ҳужжатлари мактабнинг молия-хўжалик фаолиятига доир ҳужжатлар сингари қатъий ҳисобга қўйилиши ва сақланиши лозим.


Иш берувчи томонидан комиссиянинг фаолиятига ташкилий жиҳатдан кўмаклашиш, ҳужжат юритиш ва уларни сақлаш учун масъул шахс тайинланади.
Комиссия фаолиятини тугатиш тарафлар келишувига кўра жамоа шартномасига ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилади.

Меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг 2023


йил “31”мартдаги 3-сонли баённомаси билан
маъқулланган жамоа шартномасига
7-илова



«Тасдиқлайман»
1-мактаб директори

Ш.Асроров



«Келишилди»
1-мактаб касаба уюшмаси кўмита
раиси Ш.Қўчқоров



Вобкент туман 1-умумтаьлим мактабида ишлаётган ходимлар учун
Ички меҳнат тартиб қоидалари”


И. Умумий қоидалари.

  1. Ички меҳнат тартибининг ушбу қоидалари Меҳнат кодексига, меҳнат тўғрисидаги бошқа конун хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат интизомини ҳамда иш берувчи билан ходим ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатлар масалаларни тартибга соладиган асосий қатьий меъёрий хужжат ҳисобланади.

  1. Қоидалар муассасанинг касаба уюшма кўмитаси билан келишиб тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва муассасада қўлланилади.

1.3. Қоидаларга риоя қилиш иш берувчилар ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланади, уни бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
1.4. Иш берувчининг асосий мажбуриятлари.
1.4.1. Ходимларнинг меҳнатини ташкил этиш.
1.4.2. Қонун хужжатлари ва бошқа меьёрий хужжатларда, меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат шарт- шароитларини яратиш;
1.4.3. Ходимга у бажарган иш учун муассасада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ уз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳак тўлаш.

  1. Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитларини таъминлаш.

  2. Қонунчиликка жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар томонидан дам олиш ҳуқуқини амалга оширишни, уларга кафолат ва бадал тўловлари тўланишини таъминлаш.

  3. Меҳнат мажбуриятларни бажарилиши муносабати билан унга етказилган зарар учун ходимга ҳақ тўлаш.

  4. Ходимларнинг ваколатли органлари ҳисобланган касаба уюшма қўмитаси хуқуқларига риоя қилиш, улариинг фаолиятига кўмаклашиш, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб бориш;

  5. Меҳнат Кодексига мувофиқ жамоа шартномаларини тузиш.

1.5. Ходимнинг мажбуриятлари:

  1. Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш;

  2. Меҳнат интизомига риоя қилиш, иш берувчининг қонунга мувофиқ келадиган фармойишлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида ҳамда аниқ бажариш;

1.5.3. Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларга риоя қилиш;
1.5.4.Муассасанинг мол-мулкига авайлаб муносабатда бўлиш;
1.5.5. Меҳнат жамоасининг аъзолари, ўқитувчи, ўқувчи ва иш жараёнида алоқа қиладиган бошқа шахслар ота-оналар билан хушфеъл муносабатда бўлиш.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling