Volume-22, Issue-2, November 2022 124 янги узбекистонда илм фан ва таълим сохасидаги


Уйғониш даври, яъни учинчи Ренессанс


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana01.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1315969
1   2   3   4   5
Bog'liq
124-127

Уйғониш даври, яъни учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга 
асосий мақсад қилиб белгиладик. 
Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий инқироз палласида мустақилликни қўлга 
киритган заҳматкаш халқимиз энг мураккаб ва оғир даврларда ҳам ўзаро бирлик 
ва ҳамжиҳатликни йўқотмади. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда: 
«кўпни кўрган халқимиз ўзининг мустаҳкам иродаси ва матонати, беқиёс 
салоҳиятини намоён этиб, тарихан қисқа фурсат ичида улкан тараққиёт йўлини 
босиб ўтди». 
Ўттиз йиллик тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қисқа даврлар ичида янги 
давлат ва жамият қурилиши ислоҳ этилди, бошқарув ва ижтимоий ҳаётнинг 
ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди, сиёсий ва иқтисодий мустақиллик 
мустаҳкамланди.
2
O’zbekiston respublikasi prezidentining 2020 yil 12 avgustdagi kimyo va biologiya yo„nalishlarida uzluksiz ta’lim 
sifatini va ilm-fan natijadorligini oshirish choratadbirlari to’g’risidagi PQ-4805-sonli qarori. 


“PEDAGOGS” 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 


Volume-22, Issue-2, November - 2022
 
126 
Таъкидлаш лозимки, юртбошимиз раҳбарлигида сўнгги беш йил давомида 
олиб борилган халқчил, адолатли ва кенг қамровли ислоҳотлар ҳаётда ўзининг 
ижобий натижаларини акс эттирмоқда. Халқ манфаати барча нарсадан устун 
даражага олиб чиқилди, «халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари 
халққа хизмат қилиши керак» деган тамойил устуворлик касб этмоқда. 
Жамиятимизда ижтимоий муҳитни яхшилаш, аҳоли фаровонлиги йўлида сидқи-
дилдан хизмат қилиш ҳар бир давлат органларининг асосий вазифаси сифатида 
белгиланди. 
Айниқса, келажак бунёдкорлари бўлган ёшларга таълим-тарбия бериш
уларни баркамол авлод этиб вояга етказиш ҳамда илм-фан ва техника 
ютуқларидан оқилона фойдаланган ҳолда замонавий билимлар билан 
қуроллантириб бориш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. 
Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир йиғилиш ва учрашувларида ёшларни асраб-
авайлаш, қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш 
масаласи асосий кун тартиби сифатида кўриб борилмоқда. 
Мустақиллик байрами куни юртбошимизнинг «Янги Ўзбекистонда эркин 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling