Volume-22, Issue-2, November 2022 124 янги узбекистонда илм фан ва таълим сохасидаги


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana01.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1315969
  1   2   3   4   5
Bog'liq
124-127



“PEDAGOGS” 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 


Volume-22, Issue-2, November - 2022
 
124 
ЯНГИ УЗБЕКИСТОНДА ИЛМ - ФАН ВА ТАЪЛИМ СОХАСИДАГИ 
ТАРАККИЕТ 
 
Хидирова Д.М
Низомий номидаги ТДПУ
2 курс магистранти 
 
 
Аннотация: Ушбу мақолада илм-фан ривожи жамиятнинг тараққиётини 
белгиловчи омил эканлиги, шу билан бирга ёшларни илмий фаолиятга жалб 
қилиш, инновацион тузилмаларни шакллантириш, илмий тадқиқотлар 
натижаларини тижоратлаштириш, халқаро эътирофга эришиш ҳамда бошқа 
кўплаб аниқ йўналишлар тадқиқ қилинган. 
Калит сўзлар: илм-фан, тараққиёт, таълим, ёшлар, интеллектуал тараққиёт 
Замонавий ҳаётни бугун илм-маърифат ва таълимнинг тараққиётисиз 
тасаввур этиб бўлмайди, инсоният фан ўқи атрофида айланаётгандек гўё. 
Жаҳоннинг етакчи давлатларида таълимни ривожлантириш биринчи галдаги 
вазифа сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. Негаки, мамлакатнинг келгуси 
равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир. 
Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни 
қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу — илм-фан, таълим ва 
тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи 
навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан 
чамбарчас боғлиқ.
1
Бугунги кунда университетларнинг таълим бериш фаолияти янада 
такомиллаштирилиб, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган илм сари 
интилиш фазилати яна бир бор намоён бўлмоқда. Ёшларимиз соғлом ҳамда гўзал 
турмуш кечириш, эгаллаган касби бўйича доимий иш ўрнига эга бўлиш, 
масъулиятни ўз зиммасига олиш, инсоний қадр-қимматини камситишга йўл 
қўймаслик, қисқача айтганда, комилликка эришиш учун ҳаракат қиляпти ва бу 
жараёнда таълим олишни энг асосий шарт сифатида кўрмоқда. 
Мамлакатимизда 2019 йилнинг октябрида Ўзбекистон Республикаси олий 
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. 
Ушбу ҳужжатга интеллектуал тараққиётни жадаллаштириш, рақобатбардош 
кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш 
ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида фан, таълим ва ишлаб 
1
Ш.Мирзиёевhttps://xs.uz/uzkr/post/talim-tizimi-islohotlari-ozbekistonda-yangi-ujgonish-davri-pojdevorini-yaratadi
Ш.Мирзиёев//
9 Октябр 2020



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling