“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
www.pedagoglar.uz
Volume-26, Issue-2, January - 2023
78
БАДИИЙ МАТНДА ТУРЛИ СОҲА ТЕРМИНЛАРИНИНГ КЎЧМА
МАЪНОДА ҚЎЛЛАНИШИ (Тоҳир Маликнинг “Саодат саройининг
калити” асари мисолида)
Рахимова Зулфия Хашимжановна
Андижон машинасозлик институти ЎТА кафедраси ассистенти
Андижон давлат педагогика институти БТМ кафедраси стажёр-ўқитувчиси
Аннотация. Мазкур мақолада ёзувчи Т.Маликнинг “Саодат саройининг
калити” асарида кўчма маънода қўлланган турли соҳа терминлари таҳлил
этилган.
Аннотация. В данной статье в произведении писателя Т. Малика «Ключ от
дворца счастья» анализируются различные полевые термины, употребляемые в
переносном смысле.
Abstract. In this article, the writer T. Malik's work "The Key to the Palace of
Happiness" analyzes various field terms used figuratively.
Калит сўзлар. Терминолигик тизм, кўчма маъно, бадиий матн, услубий
бўёқ, лексика, поэтик актуаллашиш, бадиий тасвир воситаси, когнитив жараён.
Ключевые слова. Терминологическая система, переносное значение,
художественный текст, стилистический колорит, лексика, поэтическая
актуализация, художественное образное средство, познавательный процесс.
Keywords. Terminological system, figurative meaning, artistic text, stylistic
color, lexicon, poetic actualization, artistic image tool, cognitive process.
Тилда илгари мавжуд бўлган номнинг янги маъно ифодалаш учун
қўлланилиши номинация вазифасинигина бажармайди, балки тингловчига
таъсир этиш(экспрессив) вазифасини ҳам бажаради, тилнинг ифода
имкониятларини кенгайтиради. Ана шундай кўчимлардан бири метафорадир.
1
Бу ҳодиса ҳақидаги қарашлар турли-тумандир. Лекин кўпчилик томонидан
эътироф этилгани ном кўчиши асосида янги маънонинг ҳосил бўлишидир.
Метафора асосида ном кўчиши – нарса, белги ёки ҳаракатга хос атаманинг
(сўзнинг) ўзаро ўхшашлиги бўлган бошқа белги, нарса, ҳаракат ҳақидаги
тушунча учун ҳам қўлланиши, шу тушунчанинг ҳам номига ўтиши
(айланиши)дир.
2
1
Кабулжонова
Г.
Метафоранинг
системавий
лингвистик
талқини.
Филол.фан.номз.дисс.автореф.
Тошкент,2000.Б.3.
2
Ўзбек тили стилистикаси.-Т.: Ўқитувчи, 1983, 220-222-б.
Do'stlaringiz bilan baham: |