Volume-26, Issue-2, January–2023 1
“PEDAGOGS” international research journal ISSN
Download 5.34 Mb. Pdf ko'rish
|
98-71-PB
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN: 2181-4027 _SJIF: 4.995 www.pedagoglar.uz Volume-26, Issue-2, January - 2023 68 Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномасида таъкидлаганидек, “Иқтисодиётимиз ривожини, аҳоли бандлигини ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим соҳалардан бири бўлган қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттириш зарур”[3]. Асосий қисм. Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар туфайли тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш истагини билдираётган оилалар сони тобора ортиб бормоқда. Уларнинг асосий қисми тадбиркорликнинг у ёки бу тури, хусусан, боғдорчилик, мева –сабзавотчилик, полизчилик, асаларичилик, чорвачилик, балиқчилик, ҳудудлар хусусиятидан келиб чиқиб ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳалар билан шуғулланмоқдалар. Бундан кўриниб турибдики, оилавий тадбиркорликни, жумладан, қишлоқ жойларида томорқа хўжаликларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Томорқа хўжаликларини ривожлантириш аҳоли бандлигини ва шу асосида оилани қўшимча даромад олишини таъминлайди. Шунингдек, томорқа хўжаликларида етиштирилган махсулотлар оилани ўз эхтиёжларини қондириш билан бирга мамлакат бозорларини қишлоқ хўжалик махсулотлари билан тўлдириб нархлар барқарорлиги таъминлашга хизмат қилади. Энг муҳими унинг, маънавий аҳамияти катта бўлиб, оилани боқимандалик кайфиятидан қутқаради, ташаббускорликни, ишбилармонлик ва яратувчанлик туйғусини уйготади. Мамлакатимизда барча ҳудудлари каби Наманган вилоятида ҳам томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича истиқболли чора-тадбирлар белгиланганлиги туфайли оилалар тасарруфидаги ерлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бормоқда. Наманган вилояти 252,0 минг гектар суғориладигон ер майдонлари бўлиб, шундан 31,9 минг гектари аҳоли томорқаларини ташкил этади. Бугунги кунда асосий эътибор томорқа ерларидан самарали фойдаланишга қаратилган. Томорқа хўжаликларини ривожлантириш ҳар бир ҳудудни ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. Шу нуқтаи назардан қараганда Наманаган вилояти аҳолисининг 60% га якини қишлоқ жойларида яшайди. Шу туфайли қишлоқ аҳолисини асосий қисми томорқа хўжалигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Вилоятнинг кўплаб туманларида намунали томорқа хўжаликлари ташкил этилган оилалар сони тобора кўпайиб бормоқда. Жумладан, Норин туманида 28414 та хонадонда жами 2221 гектар шахсий ва дала томорқа ер майдони бўлиб, ўтган йили ана шу майдонларнинг 150 гектарига картошка, 580 гектарига сабзавот (шундан 100 гектари плёнка остида), 26 гектарига полиз, 43 гектарига ғалла ва 1422 гектарига бошқа экинлар экилган. Шунингдек, туманнинг 196 та хонадонида иссиқхоналар мавжуд бўлиб, уларда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling