Volume-26, Issue-2, January–2023 1


“PEDAGOGS”   international research journal ISSN


Download 5.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/194
Sana09.11.2023
Hajmi5.34 Mb.
#1760210
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   194
Bog'liq
98-71-PB

“PEDAGOGS” 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 
Volume-26, Issue-2, January - 2023
 
69 
асосан лимон, кўкатлар ва сабзавот кўчатлари, помидор, бодринг, қалампир, 
булғор қалампири ва карам кўчатлари тайёрланиб, аҳоли томорқаларини зарур 
миқдорда кўчат ва уруғлик билан таъминлашга амалий ёрдам бериб келинмоқда. 
Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев табири билан айтганда ҳар бир 
қарич еримиз тиллога тенг. Фақат бизда ташаббус, саъи-ҳаракат, хафсала бўлса 
бас. Томорқалар боғ-роғларга, тўкинчилик манбаига айланади. Дастурхонимиз 
тўкин, турмишимиз бунданда фаровон бўлади. Дархақиқат, бугун 
томорқачиликни ривожлантириш халқ фаровонлигини янада ошириш 
мезонларидан бирига айланиб бормоқда. 
Аҳоли томорқаларини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш мақсадида 
Наманган вилояти банк бўлимлари томонидан фуқароларга имтиёзли кредит 
маблағлари ажратилмоқда. Жумладан, Халқ банкининг 217 миллиард сўм 
маблағлари ҳисобидан 10 минг бош қорамол, 26 минг бош қуй-эчкини 23 мингта 
кам таъминланган оилаларга тарқатилди. 
Вилоятдаги Агробанк, Микрокредитбанк, Алоқабанк, Ипотекабанк
Ўзсаноат қурилишбанклари ҳам имтиёзли кредитлар билан томорқа 
хўжаликларини барқарор ривожлантиришга ўзларини амалий ёрдамларини 
кўрсатмоқдалар. Натижада томорқа хўжаликларида етиштрилаётган қишлоқ 
хўжалиги махсулотлари миқдори тобора кўпайиб бормоқда. Бу эса бозорларда 
серобчилик бўлишини ва нархлар барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Наманган вилояти иқтисодиётни ривожлантириш ахоли бандлиги ва 
даромадларини ўсишини таъминлайдиган энг мухим соҳалардан бири бўлган 
қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида ривожлантириш объектив 
заруриятга айланиб бормоқда. Чунки, вилоятда 111 минг киши ёки 9,5%
иқтисодий фаол аҳоли ишсиз. Шунингдек, 200 минг ёки 17% меҳнат қилиш 
истаги бўлган аҳоли хорижий давлатларга иш излаб чиқиб кетган. Бундан 
кўриниб турибдики вилоятда ишсизлик муаммоси ва уни ҳал этиш долзарб 
масалага айланган. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: 
“Биз бир нарсани тўғри тушунишимиз керак: битта ишсиз одам-ўнта 
муаммо дегани. Бу муаммолар ишсиз одамнинг ўзига, оиласи ва маҳалласига, 
жамиятга келтирадиган зарарини ҳисобласак, масалани нақадар жиддий экани 
янада ойдинлашади[2]. 
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда Наманган вилоятида томорқа 
ерларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш орқали 1200 нафар ёшлар 
мавсумий ишларга жалб этилади. Шунингдек, “Ҳар бир оила тадбиркор” ҳамда 
“Ёшлар келажагимиз” дастури доирасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. 
Аҳолини, айниқса ёшларни тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, 
уларни ўз бизнесини йулга қўйиш учун катта имтиёзлар берилмоқда. Шулар 
асосида ёшларда тадбиркорлик ташаббусини ривожлантирилса, уларга 



Download 5.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling