Volume-26, Issue-2, January–2023 1


“PEDAGOGS”   international research journal ISSN


Download 5.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/194
Sana09.11.2023
Hajmi5.34 Mb.
#1760210
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   194
Bog'liq
98-71-PB

“PEDAGOGS” 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 
Volume-26, Issue-2, January - 2023
 
67 
АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАШ ВА ДАРОМАДЛАРИНИ 
КЎПАЙТИРИШНИНГ ҲУДУДИЙ ИМКОНИЯТЛАРИ 

Шаҳобов Хамиджон Мухамадович – докторант Наманган 
муҳандислик-технология институти,
е-mail: 
shakhobov76@mail.
ru (1-йўналиш)
Отамирзаев Абдуқобил Абдурашид ўғли - талаба Наманган 
муҳандислик-технология институти,
е-mail: 
boburshohabduvaliyev@mail.com 
Аннотация: Ушбу мақолада мамлакатимизда, хусусан, Наманган 
вилоятида аҳоли бандлигини ва уларнинг даромадларини кўпайтириш борасида 
амалга оширилаётган ислоҳотларни ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ёритиб 
берилган. Аҳоли бандлигини таъминлашда ҳал қилиниши лозим бўлган бир 
қатор тавсия ва таклифлар берилган. 
Таянч сўзлар: тадбиркорлик, бандлик, ресурслар, даромад, ишсизлик,
томорқа хўжаликлари, кластер, экспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари. 
Кириш. Мамалакатимизда аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш ва шу 
асосида мунтазам даромад олишлари мақсадида “Ҳар бир оила–тадбиркор”, 
“Ёшлар келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва томорқани 
ривожлантириш каби дастурлар қабул қилинди. Мазкур дастурларни амалга 
ошириш учун хусусан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида 
давлат бюджетидан қарийиб 10 трилион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 
Буларни 
барчаси 
халқимиз, 
айниқса 
ёшларимизнинг 
тадбиркорлик 
ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ,уларга ўз бизнесини йўлга қўйиши учун
берилаётган имкониятларни далилидир.Мазкур имтиёзлар орқали ёшларимизда
тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантирилса, уларга маблағлардан тўғри 
фойдаланишни ўргатилса, нафақат иқтисодий , балки кўплаб ижтимоий
муаммоларни хам хал этилган бўлади. 
2020 йил 27 февраль куни Прездентимиз Ш. Мирзиёев раислигида 
тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни 
қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселекторда ҳам бу 
масалага алоҳида эътибор қаратилди. “Камбағалликни камайтириш ойлик ёки 
нафақа миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш дегани эмас. Бунинг 
учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, 
одамларда тадбиркорлик ҳиссиётини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш
фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини 
жорий қилиш керак”-деди Ш. Мирзиёев.[1] 



Download 5.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling