Volume-26, Issue-2, January–2023 1
“PEDAGOGS” international research journal ISSN
Download 5.34 Mb. Pdf ko'rish
|
98-71-PB
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN: 2181-4027 _SJIF: 4.995 www.pedagoglar.uz Volume-26, Issue-2, January - 2023 70 маблағлардан тўғри фойдаланишни ўргатилса нафақат иқтисодий балки кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этилган бўларди. Бироқ, вилоятнинг барча туманларида хам томорқа ерларидан унумли фойдаланяпти деб айтиб бўлмайди. Вилоятдаги 60 га яқин ахоли пунктларидаги томорқаларидан фойдаланиш холатини ўрганиш натижасида 68% томорқалар бахорги экин экишга тайёр эмаслигини кўрсатди. Шунингдек, Тўрақўрғон, Косонсой, Учқўрғон, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларида аҳоли хонадонларида иссиқхоналар жуда камлиги маълум бўлди. Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Косонсой, Учқўрғон, Чортоқ туманларида томорқаларига мевали дарахт ва ток экилмаганлиги аниқланди[3]. Хулоса. Умуман олганда, томорқа хўжаликларини ривожлантириш аҳолини иш билан бандлигини ва қўшимча даромад топиш имкониятларини кенгайтириш билан бирга кишиларни, хусусан ёшларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Булар қуйидагиларда намоён бўлади. Биринчидан, томорқа хўжаликлари оила аъзоларининг иш билан бандлигини таъминлайди ва уларда меҳнат ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиради. Шунингдек, оилани қўшимча даромад топиш имкониятини кенгайтиради. Иккинчидан, оиладаги ёшлар фойдали меҳнат билан шуғулланадилар ва рўзғор кўмакчисига айланадилар. Бу орқали ёшларда томорқа хўжалигини юритиш хақида етарли даражада малака ва кўникмалар шаклланиб боради. Учинчидан, ёшлар онгида “пул қадри” деган тушунча пайдо бўлган сари, улар ўз вақтларини бекорчи нарсаларга, жумладан кўча-куйларда бекор юришга, интернет клублари ёки бошқа кўнгилочар ўйинларга сарфламайдилар. Чунки, улар меҳнат қилиб топган пулни тежаб-тергаб тўғри ишлатадилар. Тўртинчидан, томорқа хўжаликларини ривожлантириш орқали бугунги кунда долзарб муаммолардан бирига айланаётган “европача ҳаёт”га берилиш, турли оқимларга қўшилиб кетиш каби салбий холатларнинг олдини олинади. Натижада, ёшларнинг миллий менталитетимизга ёт турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, меҳнатсеварлик каби миллатимизга хос руҳда тарбияланади. Бу эса, турли даражада руй бериши мумкун бўлган жиноятларни олдини олиш имкониятини беради. Бешинчидан, ҳукуматимиз томонидан фуқароларга берилаётган имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, ўз тадбиркорликларини бошлаётганликлари туфайли аҳолини иш билан бандлиги ортмоқда. Бу эса хориж мамлакатларига ноқонуний иш излаб кетувчилар сонини камайтиришга ижобий таъсир этади. Олтинчидан, томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар аҳолини озиқ-овқат махсулотларига бўлган эхтиёжларини қондиришга хизмат қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling