Volume-28, Issue-1, February 2023 141 XX асрнинг иккинчи ярмидаги ҳарбий низолар
Key words: the foothold, engineering constructions, trenches and entrenchments
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
141-146
- Bu sahifa navigatsiya:
- “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-4027 _SJIF: 4.995
Key words: the foothold, engineering constructions, trenches and entrenchments.
Ўтган минг йилликларда тактика, жангнинг санъати сифати, катта ва жуда мураккаб ривожланиш йўлидан ўтди. У муаян тарихий поғоналардан ҳосил бўлди — Қадимги Шарқ ҳарбий санъати (Ҳиндистон, Хитой, Миср, Вавилон), Қадимги Юнонистон ва Қадимги Рим ҳарбий санъати; Уйғониш даври; Янги давр, иккита жаҳон ва кўп сонли локал урушлар ҳамда қуролли низолар. Ҳақиқатан ҳам, замонавий тактика ўзида асрлар донишмандлигини мужассамлайди, тарихнинг негизига асосланади. XIX асрнинг охиридаги урушларда колоннали тактикадан тарқоқ тактикага ўтиш бўлиб, ҳужумга улкан ёриб ўтиш кучи ва жўшқинлиги ҳамда “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-4027 _SJIF: 4.995 www.pedagoglar.uz Volume-28, Issue-1, February - 2023 142 манёврчанликни оширди. Бироқ, бир вақтнинг ўзида мудофаанинг фаоллиги ҳам ошди, дала мудофааси пайдо бўлди. Кўтарма тупроқли истеҳкомларни (тупроқли қўрғонлар, очиқ дала истеҳкомлари ва бошқалар) барпо этилиши билан бирга, гуруҳий окоплар (йўлаклар), захиралар учун эса пана жойлар ва панагоҳлар қазилди. Жойни муҳандислик жиҳозлашнинг аҳамияти ошди. XX асрнинг бошларидаги урушларда сойли қуроллар қўллаш миқдори салмоқли равишда кўпайди. Уларнинг жанговар имкониятлари силлиқ стволли 1808 йилдаги қуролларга нисбатан 10 мартагача ортди. Артиллериянинг жанговар имкониятлари 3-4 даража ошди. Жанг майдонида илк маротаба пулемётлар қўлланила бошланди. Умумқўшин жанггининг хусусияти ўзгарди, унинг давомийлиги, кескинлиги ва макон кенглиги ортиши бўлинмаларни бошқаришни қийинлаштирди. Иккинчи жаҳон урушида умумқўшин жанггининг хусусияти Биринчи жаҳон урушига нисбат анча бошқача бўлди. Операцияларда авиация, артиллерия ва танклар ёппасига қўлланди.Умумқўшин қўшилмаларини кучайган зарбдор ва ўт очиш кучи билан қўшганда, нафақат мудофаадаги кучларни асосий йўналишга жамлаш имкониятини туғдирди. Шу билан бирга жангга ҳаракатчан танкчи ва механизациялашган бўлинмаларни киритиш билан душман мудофаасини тезликда ёриб ўтиш, зарба кучини мутлақо кучайтириш ва тактик муваффақиятни оператив муваффақиятга айлантириш имконини берди. Юқорида қайд этилган тактиканинг тарихий ривожланиш даврлари бўйича етарлича адабиёт ва таҳлилий материаллар мавжуд. Шунинг учун биз олдимизга уларни очиб бериш мақсадини белгилаб олмаганмиз. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling