Volume-28, Issue-1, February 2023 141 XX асрнинг иккинчи ярмидаги ҳарбий низолар


“PEDAGOGS”   international research journal ISSN


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana25.02.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1227834
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
141-146

“PEDAGOGS” 
 international research journal ISSN: 
2181-4027
_SJIF: 
4.995
 
www.pedagoglar.uz
 


Volume-28, Issue-1, February - 2023
 
144 
душманнинг ердаги ва ҳаво (самовий) кузатувидан пинҳона тўхтовсиз амалга 
оширилган. 
Взвод ўзи ўт очгунча, айниқса душман томонидан артиллерия олови 
ёғдирилганда ҳар бир отделение (секциянинг) позицияси ва взвод 
командирининг ҚКП да кузатувчиларгина қолдирилар, шахсий таркиб эса 
панагоҳлар ва пана жойларда жойлашар эди. 
Душман у ёки бу ўт очиш воситасидан ўққа тутиш имконини берадиган 
масофага яқинлашганда ўз олов тизимини душманга ошкор этмаслик
ва шахсий таркибида йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида, взвод командири 
ўт очиш воситаларини бирин-кетин ва пинҳона ўт очиш позициясига чиқарар 
эди. 
Душманнинг ҳужуми бошланганда қўл пулемётлари ва бириктирилган 
станокли пулемётлар, миномётлар ва тўплар ўқ ёғдиришни захира ўт очиш 
позицияларидан амалга оширар эди. Душман мудофаанинг олд чизиғигача 400 
метргача масофа етиб келган паллада қўл пулемётлари ва бошқа ўт очиш 
воситалари асосий ўт очиш позицияларини эгаллар эди. Баъзида, взвод яширин 
жойлашган 
ҳолларда 
душман 
300 
метргача 
яқинлаштирилган
ва ўт очиш воситаларининг барчасидан бехосдан қирон келтирувчи ўққа 
тутилган. 
Душманнинг ҳамласи бошлангач взвод олд чизиқ рубарўсида душманнинг 
ҳамла қилаётган ва ёриб киришга муваффақ бўлган пиёдаларини ўт очиш 
воситаларининг барчасидан ўққа тутиб йўқ қилар эди. Душман танклар билан 
ҳужум қилган ҳолларда улар билан асосий курашни танкка қарши гранатомётлар 
ва танкка қарши артиллерия олиб борган. Миномётлар, пулемётлар ва 
автоматлар душман пиёдаларини танклардан ажратар ва уларни йўқ қилар эди. 
Душманнинг ҳужум қилаётган самолётлари ва вертолётлари билан кураш олиб 
бориш учун взвод командири ердаги душман билан курашга бевосита жалб 
қилинмаган бўлинмани (секцияни) ва бириктирилган зенит ўт очиш 
воситаларини тайинлар эди. 
Кўриш чекланган шароитлардаги (тун, туман, ёмғир, тутун) мудофаада 
пулемёт, милтиқ, автомат ва миномётларнинг аввалдан тайёрланган яқиндаги 
олови, шунингдек, гранаталар ва найза-пичоқ зарбалари қўлланган. 
Аҳоли пунктларини мудофаасида взвод алоҳида катта иморатни ёки бир 
нечта кичик бинолар гуруҳини ва оралиқларини мудофаа қилган. Иморатларнинг 
мудофаасида 
ертўла, 
қазноқ, 
турли 
қаватлардаги 
хона
ва чордоқлардан фойдаланиш тавсия қилинган. Деворлар ва шифтлар хода
ва тупроқ уюми, қумли қоп, ғиштлар билан мустаҳкамланган. Том, девор
ва пойдеворларда отиш учун туйнук ва кузатиш учун тирқишлар жиҳозланган, 
ўт очиш жойлари (позициялари) устида соябон ва бостирмалар барпо этилган. 



Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling