3.2. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштиришнинг
мақсади ва босқичлари
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий негизини мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва уни хусусийлаштириш ташкил этади. Амалда бу Ўзбекистонни бозор иқтисодиётига ўтишида мулкчилик масалаларини ҳал этиш ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўли ҳисобланади.
Ана шу йўналишларда кенг кўламда чора-тадбирларни амалга оширишнинг асосий тамойиллари ва стратегик вазифалари мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан асослаб берилган. Унга кўра хусусийлаштириш жараёнида иккита муҳим стратегик вазифа ҳал этилиши кўзда тутилган:
Биринчи стратегик вазифанинг асосий мазмуни – бу давлат тасарруфидан чиқарилаётган ва хусусийлаштирилаётган мулкнинг ҳақиқий мулкдорлар қўлига берилиши иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш учун реал шарт-шароит яратишга имкон туғдиради.
Хусусийлаштиришнинг иккинчи стратегик вазифаси эса иқтисодиётда кўп укладлиликни ҳамда рағбатлантирувчи кучга эга бўлган рақобат муҳитини яратиш, шу орқали давлатни мулкка бўлган монопол ҳуқуқини тугатиш, хусусий мулкчиликнинг турли шаклидаги корхоналарни барпо этишдир.
Ана шу моделга асосланган ҳолда амалга оширилган хусусийлаштириш жараёнлари шартли равишда ўзаро боғлиқ уч босқичга бўлинади.
Дастлабки,биринчи боскич “кичик хусусийлаштириш” даври деб номланди ва 1992–1993 йилларда амалга оширилди. Унда аҳоли яшайдиган давлатга тегишли уй-жойлар, савдо, маиший хизматлар кўрсатиш, дорихона ва шу каби 53,9 мингта майда давлат корхоналари хусусийлаштирилди.
Уларнинг негизида 28,8 мингдан ортиқ нодавлат корхоналари ташкил этилди. (4.2.1-жадвал).
4.2.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида давлат корхоналарини хусусийлаштириш суръатлари (дона)
Do'stlaringiz bilan baham: |