Воситалари


Йил Жами хусусий лаштир илган корхона ва объектл ар


Download 84.97 Kb.
bet3/6
Sana15.02.2023
Hajmi84.97 Kb.
#1201281
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 мавзу Давлат мулкини хусусийлаштириш сиёсати

Йил

Жами хусусий лаштир илган корхона ва объектл ар

Уларни
нг асосида
нодавла
т
корхона лари ташкил этилган

Жумладан




Ҳиссадорлик жамиятлари

Хусусий корхоналар

Бошқа корхоналар

Сони

фоиз

Сони

фоиз

Сони

фоиз

19921993

53902

28846

-

-

-

-

-

-

1994

9744

9744

2898

29,7

4892

50,2

1954

20,1

1995

8537

8537

1026

12,0

6036

70,7

1475

17,3

1996

1915

1915

1257

65,6

420

21,9

238

12,4

1997

1231

899

456

50,7

260

28,9

183

20,4

1998

451

266

110

41,4

103

38,7

53

19,9

1999

448

373

141

37,8

156

41,8

76

20,4

2000

374

372

152

40,9

103

27,7

117

31,5

2001

1449

743

167

22,5

257

34,6

115

15,5

2002

1912

1800

223

12,4

1252

69,6

325

18,1

2003

1519

1452

75

5,2

981

67,6

396

27,3

2004

1228

1228

28

2.3

1038

84.5

162

13.2

2005

980

980

3

0,3

902

92,0

75

7,7

2006

673

673

19

2,8

599

89,0

55

8,2

2007

631

631

0

0

593

94,0

38

6,0

Жами

84994

58459

6555

11,3

17592

30,1

5262

9,0

Манба:ЎзРДавлатмулкқўмитаси маълумотлари.
Ушбу босқичнинг ўзига хос томонлари шундан иборат бўлдики, унда давлат мулкига асосланган корхоналарни хусусийлаштириш шаклларини танлаш ва хусусийлаштириладиган мулкни баҳолаш бўйича тегишли тажрибалар тўпланди. Хусусийлаштиришнинг кейинги -иккинчи босқичи „оммавий хусусийлаштириш” даври деб ном олди ва у 1994-1998 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қурилиш, автомобиль транспорти, агросаноат комплекси ва бошқа тармоқларнинг ўрта ва йирик корхоналари очиқ акциядорлик жамиятларига айлантирилди ва хусусийлаштирилди. Шу билан бир вақтнинг ўзида қимматли қоғозлар, кўчмас мулк бозорларини шакллантириш бошланди. Бундан асосий мақсад хусусийлаштириш жараёнига аҳолининг кенг қатламлари ҳамда чет эл сармояларини жалб этиш ва шу орқали мамлакатимиз иқтисодиётининг нодавлат секторини жадал ривожлантиришни таъминлаш бўлди. Ушбу босқичда 21361 хусусийлаштирилган давлат корхоналари негизида 5747 та очиқ акциядорлик жамиятлари, 3903 та масъулияти чекланган жамият ва 11711 та хусусий мулкчиликнинг бошқа шаклидаги корхоналар ташкил этилди.
Хусусийлаштиришнинг учинчи босқичи 1999 йилдан бошланиб ҳозирги кунгача давом этмоқда. Бу босқич “якка тартибда хусусийлаштириш” даври ҳисобланади.
Хусусийлаштиришнинг ушбу даври аввалги босқичлардан бир қатор жихатлари билан фарқ қилади. Биринчидан, ушбу даврда иқтисодиётнинг ёнилғи-энергетика, металлургия, кимё, темир йўл транспорти ва шу каби бошқа стратегик тармоқларнинг йирик корхоналарини чет эл инвестицияларини кенг жалб этган ҳолда якка лойиҳалар асосида хусусийлаштиришга киришилди. Иккинчидан, илгари хусусийлаштирилган корхоналар негизида ташкил этилган очиқ акциядорлик жамиятларидаги жойлаштирилмаган, шу жумладан, давлатга тегишли акциялар пакетлари ҳамда айрим корхоналарни бутунлай ёки улар мулкининг бир бўлагини биржа ёки биржадан ташқаридаги бозорларда турли ёндашувлар ва усулларни қўллаш асосида сотиш йўлга қўйилди. Учинчидан, иқтисодий ночор, зарар билан ишловчи ҳамда истиқболсиз корхоналар ва улар мулкидаги давлат улушлари нол қиймат билан чет эл ёки мамлакатимиз сармоядорларига инвестиция киритиш ҳисобига бепул бериш тартиби жорий этилди ва амалга оширилмоқда.
Хусусийлаштиришнинг ўтган уч босқичида жами 84,9 мингдан ортиқроқ давлат корхоналари хусусийлаштирилди, улар негизида акциядорлик, маъсулияти чекланган ва қўшимча маъсулиятли жамиятлар ҳамда хусусий корхоналар ташкил этилди. Шу билан бирга, 2007 йилгача 90,6 мингта давлат мулки объектлари (қурилиш тугалланмаган объектлар, ер участкалари ва бошқалар), шундан 69,5 мингтадан ортиқ ер участкалари аҳолига якка тартибда уй-жой куриш учун Республика кўчмас мулк биржаси савдоларида 3,9 млрд. сўмга сотилди.
3.3. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг

ҳозирги босқичининг хусусиятлари


Хусусийлаштиришнинг ҳозирги босқичига хос хусусиятлар ва тамойиллар:

  • хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга доир қонунчиликни янада мустаҳкамлаш;

  • хусусийлаштириш ишларига нисбатан муносабат ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига қарашли корхоналарнинг акцияларини кимошди савдосига қўйиш;

  • давлат мулкини хусусий инвесторларга сотиш самарасини таъминлашда инвесторларнинг корхоналарни ривожлантиришга қаратилган инвестиция мажбуриятлари билан жалб этилиши устуворлиги;

  • зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли, истиқболсиз давлат корхоналари ва улардаги давлат улушини инвестиция мажбуриятлари эвазига нолга тенг харид қиймати бўйича хусусий мулкка сотиш.

Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги “2007–2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича чоралар тўғрисида”ги ПҚ-672 сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрда “Иқтисодиёт реал сектори корхоналари молиявий барқарорлигини янада ошириш бўйича чоралар тўғрисида”ги ПФ-4053-сонли Фармони, 2008 йил 24 апрелдаги “Баҳолаш ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларнинг кўрсатиладиган хизматлар сифати учун масъулиятини ошириш тўғрисидаги ПҚ-843-сонли Қарориқабул қилинган. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги “Давлат активларини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида”ги 27-сонли Қарори билан “Биржа савдоларида давлат активларини сотиш тартиби тўғрисида”ги ва “Биржадан ташқари савдоларда давлат активларини сотиш тўғрисида”ги тартиблар тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ843-сонли Қарорига биноан Давлат мулк қўмитаси БМТ Ривожланиш дастури билан “Ўзбекистон Республикасида баҳолаш методологияси ва амалиётини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси амалга ошириш бўйича шартнома имзоланган. Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг учта миллий стандарти, яъни “Хусусийлаштириш мақсадида мулкнинг қийматини баҳолаш”, “Бизнес қийматини баҳолаш”, “Кўчмас мулк қийматини баҳолаш”стандартлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.
2007–2010 йилларда 947 та давлат объектлари 505,5 млн. доллар ва 231,1 млрд. сўмга сотилди. Шунингдек, Олинган инвестиция мажбуриятлари ҳажми 349,6 млн. доллар ва 106,34 млрд. сўмлик инвестиция мажбуриятлари ҳисобига сотилган (4.3.1-жадвал).
4.3.1-жадвал

Download 84.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling