Воспалительные и невоспалительные заболевания среднего и внутреннего уха


Download 5.82 Mb.
bet5/8
Sana18.11.2023
Hajmi5.82 Mb.
#1784832
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Hayotbek va ich quloq asor otk va surun kass 7a154637ad1478ee2eecd9606794d526

ўткир ўрта отитдан фарқланади.

Мастоидит симптомлари

  • Тана хароратини кўтарилиши (38-39 градусгача)
  • Қулоқ ва қулоқ орти сохасида огриқ
  • Эшитишни пасайиши,қулоқда шовқин,йиринг ажралишини кучайиши

Мастоидитда отоскопия


Ташки эшитув йули суяк кисмини орка юкори деворини осилиши. Ноғора пардани қизариши, қалин-лашиши,ноғора пардадаги тешикдан йирингли ажралма чиқиши. Ташқи кўрикда қулоқ супрасини олдинга эгилиши, қулоқ орти сохаси терисини шишиши ва қизариши, сўрғичсимон ўсиқни пайпаслаганда оғриши.

Сурункали ўрта отитнинг белгилари

  • Ноғора пардада тешикни турғун булиши
  • Қулоқдан доимо ёки вақти-вақти билан йиринг оқиши
  • Эшитишни қайсидир типда пасайиши

Сурункали ўрта отитнинг турлари

  • Мезотимпанитўрта қулоқ шиллиқ қаватида чегараланган сурункали яллиғланиш жараёни
  • Эпитимпанит –жараён шиллиқ қаватдаги ўзгаришлар билан бирга ўрта қулоқнинг суякли девори ва эшитув суякчаларини қамраб олади

Мезотимпанитда отоскопия


Ноғора парда таранглашган қисмида турли хажмдаги тешикларни булиши, лекин у суякли деворига етиб бормаган.
Ноғора парда тешиги орқали кўринадиган шиллиқ қават гиперемияланган,қалинлашган,йирингли ажралма билан қопланган.

Эпитимпанитда отоскопия


Ташқи эшитув йулидан ажраладиган йиринг яшил-сарғиш рангли, қуюқ, бадбўй хидли, баъзида холестеатомали ажралма бўлади.Перфорация ноғора пардани бўшашган қисмида бўлиб чегаралари ташқи эшитув йўлининг суяк қисмигача тарқалган.Ноғора бўшлиғининг юқориги суяк девори яъни ноғора усти чуқурлигининг деструкцияси бўлиши мумкин.

Холестеатома

Ўсмасимон хосила ўрта қулоқ бўшлиғида сурункали деструктив жараён натижасида хосил бўлади ва ривожланади.Ташқи тарафдан бириктирувчи тўқимали қават ёки қобиқ билан қопланган, ичкаридан эса холестеатоманинг бўшлиғи эпителий билан қопланган.


Download 5.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling