Врачлар учун маъруза матни
Download 115.5 Kb.
|
ўлат
Иккинчиси – синантроп (антропургик) ўчоқ ёки бу тур ўчоққа «каламуш», «шахар», «порт» ўчоқлари ҳам дейилади. Ўлатнинг табиий ўчоқлари Антарктикадан бошқа дунёнинг барча қитъа ҳудудларида учрайди.
ПАТОГЕНЕЗИ Ўлат бактерияси организмга тери ва шиллиқ қават орқали кирганда, бактерия кирган жойда кўзга кўринадиган ўзгаришлар кузатилмайди. Баъзида бактерия кирган жойда доғ пайдо бўлади, сўнгра босқичма – босқич папула, везикула, пустула, карбункул ва яра пайдо бўлади. Шундан сўнг яқин жойлашган лимфа тугуни яллиғланиб, касалликнинг тери – бубон шакли кузатилади. Касалликнинг тери – бубон шакли камроқ учрайди. Организмга кирган бактериялар лимфа йўллари орқали лимфа тугунларига боради, лимфа тугунидаги йиғилган бактерияларнинг бир қисми макрофаглар ёрдамида фагоцитозга учраб нобуд бўлади. Бактерияларнинг қолган қисми моноцитоид ҳужайралар протоплазмасида тез кўпая бошлайди. Бунинг натижасида лимфа тугунларининг ўлчами катталашади ва сероз-геморагик яллиғланиш жараёни, кейин лимфа тўқимасининг некрози бошланади ҳамда ўлат бубони шаклланади. Лимфа тугуни ўзининг ҳимоя, яъни барьерлик хусусиятини йўқотгандан сўнг, бактериялар қонга тушади ва қон орқали ички органлар ҳамда бошқа лимфа тугунларига етиб боради ва уларнинг яллиғланишига ҳамда иккиламчи бубонлар пайдо бўлишига олиб келади. Агар ўлат бактерияси қон орқали ўпка тўқимасига тушса, иккиламчи ўпка шакли қайд этилади. Қўзғатувчи юқори нафас йўллари орқали ўпкага тушса, унда ўлатнинг бирламчи ўпка шакли кузатилади. Бактеримия, генерализация жараёни ва интоксикация касалликнинг ўткир ва оғир шаклининг келиб чиқишига сабаб бўлади. КЛИНИКАСИ Ўлат касаллигининг клиникаси, унинг клиник шаклларига қараб турлича кечади. Ўлатнинг ҳар бир юқиш йўлига касалликнинг маълум бир клиник шакли мос келади: Юқиш йўллари Клиник шакллари -трансмиссив -бубон ёки тери-бубон -ҳаво-томчи -ўпка шакли -алиментар -фарингиал (ангиноз) ёки ичак шакли -контакт-маиший -бубон ёки тери-бубон шакли Ўлат касаллигининг таснифи: -тери; -бирламчи септик; -иккиламчи септик; -бирламчи ўпка; -иккиламчи ўпка; -ичак. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling