Врачлар учун маъруза матни
Касалликнинг клиник-патогенетик таснифи
Download 115.5 Kb.
|
ўлат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бубон шакли.
- Ўпка шакли
Касалликнинг клиник-патогенетик таснифи.
Бирламчи-ўчоқли шакллари (қўзғатувчининг кириш дарвозаси билан бевосита боғлиқ бўлган). Тарқалган шакллари (қўзғатувчининг гематоген диссеминацияси натижасида). Иккиламчи-ўчоқли шакллари (гематоген диссеминациянинг асорати сифатида). Бирламчи - ўчоқли шакллари: -яра (тери); -бубон; -ангиноз (фаренгиал); -ичак (абдоминал); -ўпка (пневмоник); -қўшилган (аралаш); Тарқалган шакллари: -иккиламчи тарқалган (бирламчи-ўчоқ шаклларидан кейин қайд этилади); -иккиламчи-тарқалган (бирламчи септимек, септицемик), бу шакллар бирламчи шакл сифатида қайд этилади. Иккиламчи- ўчоқ шакллари: -бубон; -ангиноз (фаренгиал); -ичак (абдоминал); -ўпка (пневмоник); -менингоэнцефалитик; -қўшилган; -септик. Бубон шакли. Касалликнинг бубон шаклида яширин даври бир неча соатдан 6 кунгача давом этади. Бундай ҳолат ўлат қўзғатувчисининг вирулентлигига, тушган жойига, қўзғатувчи дозасига (миқдорига) ва инсон организмининг қай даражада касалликка қарши курашиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Ўлат қўзғатувчиси одамга трансмиссив йўл билан юққанда, касалликнинг бубон шакли келиб чиқади. Бубоннинг атрофи шишиб, қизариб, кучли оғриқ кузатилади. Бубоннинг катталиги баъзида тухумдай бўлади, пайпаслаб кўрилганда қаттиқ, қимирламайди, оғрийди, бубон остидаги мускул тўқималарига бириккан бўлади. Касалликнинг эрта аломатлари: -касаллик тўсатдан ўткир бошланади; -умумий ҳолсизлик, бош оғриғи; -чов, қўлтиқ ости ва бошқа лимфа тугунларининг катталашиши, кучли оғриқ пайдо бўлиши. Касалликнинг кечки аломатлари: -сепсис, томир ички тарқоқ қон ивиш синдроми кузатилади; -ўз вақтида даволаш усуллари қўлланилмаса, сепсис натижасида ўлим қайд этилади. Эрта бошланган антибиотикатерапия сепсис жараёнини келиб чиқишини олдини олиши мумкин. Касалликнинг тери – бубон шакли камдан – кам ҳолларда учрайди. Ўпка шакли кам учрайди, лекин жуда хавфли шаклидир. Касалликнинг илк аломатлари: -ўткир бошланиши, иситма 39-400С, совуқ қотиб қалтираш, бош оғриғи, миалгия; -кўкракда оғриқ; -тахикардия; -йўтал (балғам йирингли ёки сувли, кўпикли, қонли); -қон туфлаш. Касалликнинг кейинги аломатлари: -ўпка шикастланишининг тезлашиши; -ўпка шиши, нафас олишнинг бузилиши; -гипотония, томир ички тарқоқ қон ивиш синдроми, барча органлардаги етишмовчилик ва ўлим. Download 115.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling