Кутилаётган самаралар:
1. Кўкрак қафасидаги оғриқ сабабларини,ЎМИ таснифи,эпидемиологиясини билиш.
2. ЎМИ кечиши клиник вариантларини билиш.
3. ЎМИ ЭКГ ташхиси ва резорбцион-некротик синдром кўрсаткичларини тахлил қилиш.
4. ЎМИ эрта ва кеч асоратларини аниқлаш.
5. ЎМИ билан касалланган беморларга тезкор ёрдам кўрсата олиш.
6. ЎМИ давоси,реабилитация ва профилактикаси масалаларини ўзлаштириш.
Кўргазмали материал: Мультимедийли намойиш, беморларни кўрсатиш.
МИОКАРД ИНФАРКТИ
ЭТИОЛОГИЯСИ, КЛИНИК
ТУРЛАРИ ВА ТАШХИСИ
Миокард инфаркти – ўткир касаллик бўлиб,юрак мушагида бир ёки бир неча ишемик некроз ўчоқлари хосил қилиб,юрак фаолияти бузилиши ва клиник синдромлар билан намоён бўлади, ўткир ишемия ва миокард некрози билан боғлиқ рефлектор реакциялар билан аниқланади.
|
Миокард инфартига хос ЭКГ –белгилар.
Миокард трансмурал инфаркти (биринчи соатларда):
бир хил уланишларда юқори учли мусбат Т тишчаси билан ST сегментининг изолиниядан (тоғсимон) кўтарилиши ;
бошқа уланишщларда ST сегментининг изолиниядан пасайиши;
турли уланишларда ST сегментининг дискордант ўзгариши;
R тишчаси амплитудаси пасайиши, QRS комплексининг деформацияланиши;
Патологик Q тишчасининг пайдо бўлиши,кенлиги >0,04 с ва чуқурлиги >1/4 R;
2-3 сутка давомида QS тишчасининг хосил бўлиши;
ST сегментининг ўзгариши ва чуқур манфий Т тишчаси пайдо бўлиши.
Миокард субэндокардиал инфаркти:
Do'stlaringiz bilan baham: |