Второй Ташкентский Государственный
Download 89.5 Kb.
|
2-kukrak kafasidagi ogriq im
- Bu sahifa navigatsiya:
- босқич.
- ЮИК ва ЎМИ профилактикаси.
- Адабиёт рўйхати
Реабилитация босқичлари
I босқич. Ангиноз статус ва оғир асоратлар бартараф этилгандан кейин бошланади.Бемор статик нафас машқларини,майда ва ўрта қўл,оёқ мушаклари учун машқларни бажаради.Болдирлар массажи,аутоген машқлар элементлари киритилади. II босқич. Ётоқ режими,лекин физик машқлар хажми кўпайтириб борилади.Даволовчи гимнастика комплекси босқичнинг 2 кунидан киритилади. III босқич. Яримётоқ режими.Кроватда оёқларни тушириб 3 кун ўтириш мумкин,4 кун кроват олди стулдан фойдаланиш мумкин. Даволовчи гимнастика комплекси давом этади. IV босқич. Палата режими. 7 куни кроват олдида,кейнчалик палата ичида юришга рухсат берилади.Ўзини бошқариш учун палатада юриш,креслода ўтириш. 8 – 9 кунлари коридорга,хожатхонага чиқиш. V босқич. Бўлимда умумий режимни қўллаш.Бўлимда юриш,ошхонада овқатланиш,зинапоянинг 6-12 поясигача кўтарилиш,эрталабки даволовчи гимнастика.Миокард инфарктининг 11-21 куни чекланган физик юкламали синамалар ўтказиш,қуйидаги қаршикўрсатмалар йўқлигида: - юрак етишмовчилиги; - юрак ритми бузилиши; - бошқа оғир асоратлар. VI босқич. Маиший юкламалар хажмини кўпайтириш.Текис ва кесишган жойлардаги маршрутларни ўрганиш.Зинапоядаги машқларни давом эттириш(2-6 поялар),тренажерларда машқлар (чегарадан паст кўрсаткичларда),даволовчи физкультура комплекси. Кардиологик санаторийга ўтказиш. Режим кенгайтирилишининг кўтара олмаслик холларида 2-3 кунга тўхтатилади. Миокард инфарти ўтказган беморлардаги кейинги холати, -адреноблокаторлар ва антиагрегант қабул қилган холларда яхшироқ. ЮИК ва ЎМИ профилактикаси. Гиперлипидемия билан кураш-ЮИК профилактикасининг бир йўналиши бўлиб;патология клиник симптомлари пайдо бўлмасидан олдинроқ бошланади.Гиперлипидемиянинг даво ва профилактикаси бемор ёшини,қонда холестерин миқдорини ва бошқа омилларни хисобга олган ҳолда ўтказилади. 35 ёшдан ошган холестерин миқдори нормал ЛНП ( 3,4 ммоль/лдан камроқ ) пархез ва ЮИК хавф омилларини олдини олиш бўйича тавсиялар берилади.Умумий холестерин миқдорини қайта текшириш 5йилда 1 мартадан кам ўтказилмайди. Холестерин миқдори ЛНП 3,4-4,1 ммоль/л ЮИК хавф омиллари ёки клиник белгилари йўқ бўлган кишиларга гиполипидемик пархез ва ЮИК хавф омилларини олдини олиш тавсия этилади. Пархез қуйидагилардан иборат: гўштнинг ёғсиз ҳиллари (мол гўшти,хона қушлари,камроқ чўчқа гўшти); балиқ (сельд, сардина, треска, минтай, щука, лосось, тунец, карп); янги мева ва сабзавотлар,олма, цитруслилар,сабзи,лавлаги, салатлар, кўкатлар (кинза, укроп, петрушка ва б.), бодринг,қуруқ мевалар чой ва кофега қўшимча сифатида; ўсимлик мойлари,маргарин юмшоқ ҳиллари,баъзан оз миқдорда сариёғ; оз миқдорда тухум (оқсили тавсия қилинади); баъзан (байрамларда) оз миқдорда ширинликлар, музқаймоқ. Адабиёт рўйхати: 1. Руда М.Я., Зыско А.П.Миокард инфаркти. – 2-чи нашр. – М.: Медицина, 1981. – 288 б. 2. И.Г.Фомина.Кардиологияда шошилинч терапия. Москва, Медицина. 1997 3. Шошилинч холатлар ва тезкор тиббий ёрдам. Справочник. Е.И.Чазов тахрири остида. Москва. 1989 4. Дж.Мерта. Справочник врача общей практики. Москва. 1998 Download 89.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling