Церебрал инфаркт. Кам учрайди ( 0,8% беморларда). Клиник манзарада мия қон айланиши бузилиши белгилари:хушдан кетиш,бош айланиши,кўнгил айнаши,қусиш,ўчоқли неврологик симптоматика кузатилади. Кўкрак қафасидаги оғриқ сезиларли даражада бўлмаслиги ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин.
Камсимптомли (симптомсиз) миокард инфаркти кучсиз оғриқ хуружи,тезда ўтиб кетувчи хансираш ва умумий холатнинг ўзгариши билан кечади. Аниқловчи ахамиятга динамикадаги ЭКГ-текширув эга.
МИОКАРД ИНФАРКТИ АСОРАТЛАРИ
Асосийлари:
Юрак ритмининг бузилиши;
Ўткир қон айланиши етишмовчилиги (ўпка димланиши, кардиоген шок);
Юрак ёрилиши;
Ўткир юрак аневризмаси;
эпистенокардик перикардит;
тромбоэндокардит;
тромбоэмболиялар;
ошқозон-ичак тракти бузилишлари (ошқозон,ичак парези,ўткир яралар, ошқозон ва ичак эрозиялари баъзи холларда ўткир қон кетиши билан);
сийдик ажратиш тизими бузилиши (сийдик тутилиши);
инфарктдан кейинги аутоиммун Дресслер синдроми;
кўкрак қафаси олд девори синдроми,елка синдроми;
психик бузилишлар (турли даражадаги идрок бузилиши,йўқотилган хуш эпизодлари, галлюцинациялар, конфабулятор- бузилишлар, невротик реакциялар, қўрқинч ва хавотирлар, ипохондрик реакциялар, реактив депрессиялар).
МИОКАРД ИНФАРКТИ ДАВОСИ
Шифокорнинг асосий мақсадлари:
оғриқ хуружини бартараф этиш;
окклюзия жойида коронар қон айланишини яхшилашга уриниб кўриш;
хаёт учун хавфли аритмиялар олдини олиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |