Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар
Download 351.8 Kb.
|
WORD МАТН МУҲАРРИРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2. Устуннинг энини ва сатрнинг баландлигини ўзгартириш
- ФорматСтолбецШирина
Формула. Баъзан ячейкалардаги сонли маълумотлар устида айрим ҳисоблашларни бажариш зарурияти туғилади. Бундай вазиятда формулалардан фойдаланилади.
Excel ячейкасидаги формуланинг дастлабки символи ҳамма вақт “=“ (тенглик) белгиси ҳисобланади. Сўнгра, арифметик амал белгилари билан ўзаро боғланган ифодалар ёзилади. Масалан Н8 ячейкасида = А5+ 4*В6 формула ёзилган бўлса, B6 ячейкадаги сонли қиймат 4 га кўпайтирилади ва A5 ячейкадаги сонга қўшилиб, Н8 ячейкага ёзилади. Excel да ишлатиладиган арифметик амал белгилари қуйидагилар: + (қўшиш); - (айириш); * (кўпайтириш); / (бўлиш) ^ (даражага кўтариш). Матн. Агар жадвалга ёзилган маълумот сонли ёки формула бўлмаса, қолган барча ҳолларда киритилган маълумотлар матн деб тушунилади. Масалан: =В1+В5 – бу формула, В1+В5 – бу матнли маълумот. Фойдаланувчи ячейкага маълумотлар киритгандан сўнг, улар устида қуйидагиларни бажариш мумкин. ўчириш; алмаштириш; таҳрир қилиш. Ячейкадаги маълумотларни ўчириш учун уни активлаштириш, сўнгра, [Delete] тугмачасини босиш керак. Агар бир нечта ячейкадаги маълумотларни ўчириш керак бўлса, дастлаб, бу ячейкалар белгиланади(бу «сичқонча» ёки Shift ҳамда стрелкалар ёрдамида) ва [Delete] тугмачаси босилади. Ячейкадаги маълумотни бошқасига алмаштириш учун, ячейка активлаштирилади ва янги маълумот киритилади. Ячейкадаги маълумотларни таҳрир қилиш учун «сичқонча» тугмачаси ячейкада икки марта босилади(ёки F2 тугмачаси) ва таҳрирлаш ишларини бажариш мумкин. 4.2. Устуннинг энини ва сатрнинг баландлигини ўзгартириш Устуннинг эни символлар билан ўлчанади. Масалан 9 кенглик битта ячейкага 9 тагача символ киритиш мумкинлигини билдиради. Устуннинг эни 0 дан 255 тагача символдан иборат бўлиши мумкин. Сатрнинг баландлиги пунктларда(0 дан 409 гача) ўлчанади. Амалда устун эни ва сатрнинг баландлигини ўзгартиришга тўғри келади. Одатда, асосан устуннинг энини ўзгартиришга тўғри келади. Устуннинг энини ўзгартириш учун ФорматСтолбецШирина буйруқлари танланади ва экранда пайдо бўлган қуйидаги (6-расм) сўровга устун эни(сонларда) киритилади ва ОК тугмачаси босилади. Одатда, жадвал устунининг эни стандарт ҳолатда 8,43 ўлчамда бўлади. Фойдаланувчи бу соннинг ўрнига керакли ўлчамни ўрнатиши мумкин. Масалан, 8,43 сонининг ўрнига 15,25 сонини киритиши мумкин. У ҳолда, жадвалнинг курсор турган устунининг эни ўзгаради. Download 351.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling