COS (сон) - соннинг косинусини ҳисоблайди;
TAN (сон) - соннинг тангенсини ҳисоблайди (радианда).
4.4. Статистик функциялар
СРЗНАЧ(ёки AVERAGE)(<аргументлар рўйхати>) - барча аргументлар қийматининг ўрта арифметигини ҳисоблайди. Масалан: =СРЗНАЧ(A5:A50)- А5 ячейкадан А50 гача бўлган ячейкалардаги сонли қийматларнинг ўрта арифметигини ҳисоблайди.
МАКС(ёки МAX) (<аргументлар рўйхати>) - аргументлар рўйхатидан энг каттаси(максимал сон)ни топади. Масалан, =МАКС(H10:H25)-H10 ячейкадан H25 ячейкагача бўлган сонлардан энг каттасини топади.
МИН(ёки MIN) (<аргументлар рўйхати>) - аргументлар рўйхатидан энг кичиги(минимал сон)ни топади. Масалан, =МИН(G5:G15)- G5 ячейкадан G15 ячейкагача бўлган сонларнинг энг кичигини топади.
СУММ(ёки SUM)(<аргументлар рўйхати>) - барча аргументлар қийматининг йиғиндисини ҳисоблайди. Масалан: =СУММ(G1:G100) –G1 ячейкадан G100 гача бўлган ячейкалардаги сонли қийматларнинг йиғиндисини ҳисоблайди.
4.5. Мантиқий функциялар
Айрим амалий масалаларни ечишда ҳисоблашлар у ёки бу шартларга боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда IF шартли функциясидан фойдаланиш мумкин. Бу функциянинг формати қуйидагича:
IF <мантиқий ифода> THEN <1-ифода> ELSE <2-ифода>
Унинг ишлаш принципи қуйидагича:<мантиқий ифода>нинг қиймати “чин”(1) бўлса, <1-ифода>, “ёлғон”(0) бўлса, <2-ифода> бажарилади.
Масалан тузилган жадвалда маҳсулотлар сони килограмм ёки тоннада, баҳоси эса, 1 кг учун сўмда ифодаланган. Ҳисоблаш тўғри бажарилиши учун маҳсулотлар сони қандай ўлчовда берилган ва унинг натижасига қараб, у ёки бу формулани қўллаш мумкин. Агар маҳсулот сони кг да берилган бўлса, баҳоси С қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: C=Q*Б, бунда Q-маҳсулот сони(кг); Б-баҳоси(сўм/кг). Агар маҳсулот оғирлиги тоннада берилган бўлса, баҳоси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: C=Q1*1000*Б, бунда Q1-маҳсулот оғирлиги(тонна ҳисобида).
Do'stlaringiz bilan baham: |