Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


Download 351,8 Kb.
bet13/17
Sana01.04.2023
Hajmi351,8 Kb.
#1317311
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ

Формат бўлими. Бу меню бўлими ёрдамида жадвал
устунининг эни(СтолбецШирина), сатрнинг баландлигини (СтрокаВысота) ўзгартириш, ячейка форматларини ўрнатиш (Ячейки), автоформатлаш(Автоформат), шартли форматлаш (Условное форматирование) ва ҳоказо буйруқларни бажариш мумкин.

POWER POINT ДАСТУРИ


1. Бошланғич маълумотлар

Фойдаланувчи ўз иш фаолиятида ҳисоботлар мазмунини бойитиш, безаш, уни кўргазмали намойиш қилиш (презентация), слайдлар тайёрлаш каби ишлар мазмунини бажаришга тўғри келади, яъни кўпчилик амалий масалаларни слайдлар орқали намойиш этиш, масала моҳиятини янада яққолроқ тасаввур қилишга ҳамда хулоса чиқаришга ёрдам беради. Кўргазмали воситалар диаграмма, график ёки расмлар, матнлар ва уларнинг овоз билан уйғунлиги (мультимедиа) бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, фойдаланувчи Microsoft фирмаси томонидан яратилган Power Point дастурига мурожаат қилади.


Power Point Microsoft Office пакети таркибидаги дастур бўлиб, у бевосита Windows операцион тизими бошқарувида ишлайди.
MS Power Point ёрдамида турли мазмундаги маърузалар, ҳисоботлар, дастурлар ва шу каби ҳужжатларни слайдлар тарзида мазмунли тез ва юқори сифатда тайёрлаш мумкин. Дастурнинг афзаллиги шундаки, у бир нечта ҳужжатлар – ҳисобот, расм, диаграмма, графикларни боғлаш, бир жойдан иккинчи жойга кўчириш, матнлар ёнига тасвирлар тушириш, ҳисоботдаги алоҳида олинган қисмларни ранг-баранг усулларда, масалан кетма-кет белгиларни экранга чиқариш ёрдамида турли хил анимациялардан фойдаланган ҳолда тузиш имконини беради.
Power Point дастури имкониятлари қуйидагилардан иборат:
— презентация ва слайдлар ташкил этиш;
— расм ва графикларни слайдларга жойлаштириш;
— Web учун презентация ташкил этиш;
— Power Pointда дастурлаш ишларини бажариш;
— MS Office дастурлари–Word, Paint, Access, Excel, Internet Explorer ва ҳоказолар билан ҳамкорликда ишлаш.


2. Power Point дастурини ишга тушириш ва ундан
чиқиш
MS Office дастурлариWord, Excel, Access, Paint дастурларини ишга тушириш кўникмалари билан танишсиз.
Power Point дастурини юклаш жараёни ҳам уларни ишга тушириш каби амалга оширилади. Power Point дастурини юклаш учун Пуск тугмачаси ёрдамида Программы бандига кирилади ва ундаги дастурлар рўйхатидан Microsoft Power Point кўрсаткич орқали ажратилади (1-расм), сўнгра «сичқонча»нинг чап тугмачаси босилади.




Download 351,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling