Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


Power Point менюси билан ишлаш


Download 351.8 Kb.
bet15/17
Sana01.04.2023
Hajmi351.8 Kb.
#1317311
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ

3. Power Point менюси билан ишлаш

Power Point иш столи юқори қаторида кўргазмали намойишлар, слайдлар, ҳисоблар ва унинг қисмлари устида турли хил амаллар бажариш учун мўлжалланган меню жойлашган. Менюга кириш учун [F10] тугмачаси ёки кўрсаткич керакли меню банди устига келтирилиб, “сичқонча” тугмачаси босилади ва керакли банд [], [], [Home], [End] тугмачалари ёрдамида танланади. Танланган банд бажарилиши учун [Enter] тугмачаси босилади. Менюдаги таҳрир қилинаётган матнга қайтиш учун [Esc] тугмачаси босилади.


Microsoft Power Point менюси Файл, Правка, Вид, Вставка, Формат, Сервис, Показ слайдов, Окно, Справка бўлимларидан иборат.
Менюнинг Файл бўлимида янги слайдни тайёрлаш учун ойна очиш, олдинги сақланган файлларни чақириш, жорий файлни ёпиш, тайёрланган ҳужжатни дискка ёзиш, янги ойнадаги ҳужжатни ном бериш билан сақлаш, барча ойна­лардаги ҳужжатларни сақлаш, саҳифалар параметрини ўрнатиш, ҳисоботни принтерда бир нечта нусхада, агар зарурат бўлганда, слайднинг танланган жойини чоп этиш, охирги 4 та таҳрир қилинган файллар номини кўриш ҳамда Power Point дастуридан чиқиш каби ишларни амалга ошириш мумкин.
Менюнинг Правка бўлимида слайдни таҳрир қилишга оид бир қатор ишларни амалга ошириш мумкин, яъни олдинги ҳолатга ўтиш, кейинги ҳолатга ўтиш, слайд қисмини қирқиб олиш, ажратилган қисмни нусхалаш ва ўрнига қўйиш, тозалаш, барча ҳужжатни белгилаш, слайдни ўчириш, белги ёки матнни алма­штириш ва ҳоказо амалларни бажариш мумкин.
Менюнинг Вид бўлимида слайдларни тартиблаш ва намойиш қилиш, ускуналар мажмуаси билан ишлаш ва ҳоказо ишларни бажариш мумкин.
Менюнинг Вставка бўлимида янги слайд ташкил қилиш, слайдни кўпайтириш, слайд номери, санаси ва вақти, расмлар, ёзувлар, диаграммалар, жадваллар ташкил қилиш, гипермурожаат каби амаллар бажарилади.
Формат бўлимида слайдларни безаш, фон бериш, тўғрилаш, слайдларни белгилаш, шрифтларни алмаштириш каби ишларни амалга ошириш мумкин.
Сервис бўлимида ҳуж­жат­­ларнинг тўғри ёзилганлигини назорат қилиш, ҳужжат тилини белгилаш, белги ва сўзларни алмаштириш, биргаликда ишлаш каби ишларни амалга ошириш мумкин
Показ слайдов бўлими ташкил этилган презентация ва слайдларни намойиш қилиш, кўриш, овоз ёзиш, анимацияларни кўриш, слайдларни алмаштириш, слайдларни яшириш каби ишларни амалга ошириш имконини беради.
Окно бўлими ёрдамида янги ойна очиш, ойналарни тартиблаш, ойналарга бўлиш каби ишларни бажариш мумкин; шунингдек, бу бўлимда жорий файллар рўйхати ҳам жойлашган.

Download 351.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling