Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


Download 351.8 Kb.
bet14/17
Sana01.04.2023
Hajmi351.8 Kb.
#1317311
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ

1-расм. Microsoft Power Pointни юклаш.



2-расм. Microsoft Power Point ишчи столи.

Натижада, компьютер экранида дастлаб, MS Power Point зарварағи, сўнгра, Power Point иш столи пайдо бўлади(2-расм).


Power Point иш столининг юқори қаторида дастлаб, сарлавҳа сатри (биринчи қатор), сўнгра, меню сатри (иккинчи қатор), ускуналар мажмуаси (3,4,5 ва ҳоказо қаторлар) жойлашган(3-расм).





3-расм. Microsoft Power Point ускуналар мажмуаси.

Бошқа Office дастурларидаги каби, ускуналар мажмуасида Power Point меню буйруқларининг деярли барчасига мос ҳамда яна бир қанча амалларни бажаришга мўлжалланган махсус жиҳозлар жойлашган. Мазкур жиҳозлар устидаги белгилар уларни бажариши мумкин бўлган амалларни кўрсатиб туради. Биз уларнинг айримлари хусусида тўхталиб ўтамиз:


— янги слайдлар ташкил этиш;
файлни очиш;
— файлни хотирада сақлаш;
— натижани чоп этиш қурилмасига чиқариш;
— файлни саҳифалар бўйича кўздан кечириш;
— имло хатоларини аниқлаш;
— бирор қисмини қирқиб олиш;
— ажратилган қисмни нусхалаш;
— ажратиб олинган қисмни ўрнига қўйиш;
— олдинги ҳолатга қайтиш;
— кейинги ҳолатга ўтиш;
шрифтни танлаш;
— 100% — саҳифани экранда кўриш, масштабини танлаш;
— саҳифани форматлаш;
— шакллар билан ишлаш ва ҳоказо.
Ускуналар панелида, янги жиҳозлар киритиш ёки кераксизини олиб ташлаш учун, “сичқонча” кўрсаткичи ускуналар жойлашган қаторга келтирилади ва “сичқонча” ўнг тугмачаси босилади, натижада, экранда тўрт бурчакли маълумотли соҳа пайдо бўлади. Сиз унинг ёрдамида функционал тавсифли янги жиҳозлар ўрнатишингиз ёки кераксизини олиб ташлашингиз мумкин.
Дастурдан чиқиш учун [Alt][F4] тугмачалари биргаликда босилади ёки менюнинг Файл бўлимига кириб, Выход буйруғи берилади. Иш столи ойнасини ёпиш учун кўрсаткични экраннинг юқори ўнг қисми устида жойлашган [x] белги устига келтириб, “сичқонча” чап тугмачаси босилади.
Дастурдан чиқишда ёки ойнани ёпишда ҳужжатга айрим ўзгартиришлар киритилган бўлиб, у хотирада сақланмаган бўлса, экранда ҳужжатдаги ўзгаришни сақлаш лозимлиги ёки йўқлиги ҳақида сўров чиқади. Фойдаланувчи ўзгаришларни сақлаш учун тегишли жавобни («Да»сақлаш учун, «Нет»сақламаслик учун, «Отмена»ишни давом эттириш учун) беради.



Download 351.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling