Word матн муҳаррири бошланғич маълумотлар


Download 351.8 Kb.
bet1/17
Sana01.04.2023
Hajmi351.8 Kb.
#1317311
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
WORD МАТН МУҲАРРИРИ


WORD МАТН МУҲАРРИРИ

1. Бошланғич маълумотлар


Компьютерларда ишловчи ҳар бир фойдаланувчи(мутахассис) ўз иш фаолиятида матнли маълумотлар билан ишлашга тўғри келиши мумкин. Бундай вазиятда у компьютерларда мавжуд бўлган замонавий матн муҳаррирларидан бирида ишлашни билиши лозим.
Матнли ҳужжатлар дунёси фақат китоб, журнал ва газеталардан иборат бўлмай, балким қоғозга чоп қилинган ихтиёрий ҳужжатлар, яъни таклифномалар, эълонлар, рекламалар, ҳисоботлар, библиотекадаги каталоглар ва бошқа-бошқалардан ҳам иборат бўлиши мумкин.
Матн муҳаррири билан ишлаётган ҳар бир фойдаланувчи асосан қуйидагиларни билишини тақозо қилади:

  1. Матнни компьютер экранига киритиш.

  2. Киритилган матнни дискда файл кўринишида сақлаш ҳамда дискда сақланган файлдан фойдаланиш зарурияти туғилганда, уни хотирадан экранга чақириш.

  3. Матнни таҳрир қилиш.

  4. Матнли файлни принтерда керакли нусхада чоп қилиш.

«Информатика» фанини ўрганиш мобайнида ҳар бир талаба компьютерда мавжуд бўлган замонавий матн муҳаррирларидан фойдалана олишни ва юқорида қайд қилинган ишларни бажара олиши керак.
Шахсий компьютерларда мавжуд бўлган матн муҳаррирлари(Word, Блокнот, Лексикон, Chiwriter ва ҳоказо)дан Word дастури ўзининг имкониятлари юқорилиги сабабли ҳозирги пайтда фойдаланувчилар матнли маълумотлар билан ишлашда асосан ундан фойдаланишади.
Word – Microsoft Office дастурлари таркибига кирувчи замонавий матн муҳаррири ҳисобланади. Бу дастур Microsoft фирмаси томонидан ишлаб чиқилиб, йиллар давомида ривожланиш йўлини босиб ўтди. Дастлаб Windows 3.x дастурлари учун Word 6.0 , кейинчалик эса,, Windows операцион тизими учун Word 95, Word 97, Word 2000 дастурлари яратилди.
Word - матнли ва графикли маълумотлар устида юздан ортиқ амалларни бажарувчи ҳамда матнли процессорлар синфига кирувчи энг такомиллашган амалий дастурлардан бири ҳисобланади.
Word ёрдамида ихтиёрий кўринишдаги ҳужжатни жуда тез ва юқори сифатда тайёрлаш мумкин. Word, Microsoft Office таркибига кирувчи бошқа дастурлар каби кўп ойнали дастур ҳисобланади. Фойдаланувчи бир вақтда бир нечта ойнада алоҳиди-алоҳида матнли ҳужжатларни тайёрлаши, уларни қўшиш, биpидан иккинчисига керакли жойни олиб кўчириш, матн ёнига тасвир тушириш, ҳарфларни исталган шаклда етарлича катта форматда чоп этиш мумкин. Лекин, MS Word - айрим "камчиликлар" дан ҳам ҳоли эмас. Масалан: Математик ифодалар ва кимёвий формулаларни киритишда қийинчиликлар мавжуд. Бундан ташқари, жуда мураккаб структурали полиграфик (атласлар, албомлар ва журнал муқовалари) материалларини тайёрлашда ноқулайлик юзага келади.
Шундай қилиб, Word матн муҳаррири кўмагида рус,ўзбек, инглиз ва бошқа тилларда ҳар хил ҳужжатлар, хат, ҳисобот, мақола, тижорат хабарлари каби бир туркум матнли маълумотларни зудлик билан тайёрлаш ва чоп қилиш мумкин. Бу матн муҳаррири ёрдамида ўзбек шрифтида (кирилл алифбосига қ,ғ,ҳ,ў ҳарфларини қўшиш назарда тутилмоқда) ва лотин алифбоси асосида, ўзбек тилида ҳар хил маълумотларни ҳам осонлик билан тайёрлаш мумкин.
Word матн муҳаррири қуйидаги имкониятларга эга:
- матнни киритиш, таҳрир қилиш ва кўздан кечириш;
- киритилган матнни дискда сақлаш ва дискдан чақириш;
- матн қисмини ажратиш ва уни керакли жойга кўчириш ёки
нусхалаш;
- математик , физик ва бошқа турдаги формулаларни ёзиш;
- символлар ўлчамини етарлича катталикда ўзгартириш;

Download 351.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling