X касб-ҳунар мактаби
Download 105.22 Kb.
|
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лавозим вазифалари
Ходимлар бўлими
26-§. Кадрлар бўйича инспектор
Лавозим вазифалари: Касб-ҳунар мактабда фаолият кўрсатаётган барча ходимларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдларини юритиш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш; ходимларни меҳнат интизомига риоя этишини назорат қилиб бориш; ўз иш фаолияти бўйича ҳисоботлар тайёрлаш, муассасада ўтказиладиган тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этиш; амалдаги қонунчиликка мувофиқ таълим муассасасида кадрларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатиш бўйича буйруқларни, шунингдек улар билан тузилган меҳнат шартномаларини расмийлаштириш; кадрлар билан таъминлаш бўйича муассаса раҳбари ҳамкорлигида олий ўқув юртлари битирувчиларини жалб этиш юзасидан ишларни амалга ошириш; кадрлар қўнимсизлиги бўйича маълумотларни йиғиш, ўрганиш ва тегишли маълумотномалар тайёрлаш; ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, лавозим ўзгаришлари бўйича буйруқларнинг лойиҳасини тайёрлаш ва раҳбариятга киритиш; ходимлар томонидан меҳнат интизоми ва ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилишни назорат қилиш; меҳнат шартномаларини тузиш, ходимларнинг шахсий карточкаларини (Т-2 шакл) юритиш; ходимларни пенсияга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш, ходимларнинг сўровига асосан архив маълумотномасини тайёрлаб, тақдим этиш; ходимларнинг рўйхатда турар жойи бўйича туман мудофаа ишлар бўлими билан солиштириш ишларини олиб бориш ва ҳарбий хизматга мажбур бронлаштирилган шахслар сони ҳақида маълумотлар юритиш ва уларнинг ҳисоботини ўз вақтида топшириш; педагог ходимларнинг малака ошириш жадвалини тайёрлаш; меҳнат таътили жадвали асосида ходимларни меҳнат таътилига чиқариш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш, ходимларни меҳнат таътили навбати ҳақида огоҳлантириш; Билиши керак: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини, жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларини, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни; касб-ҳунар мактабда иш юритишга тааллуқли қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий далолатномалар, шахсий таркиб ҳаракатини ҳисобга олиш, нафақа ишларини расмийлаштиришни; меҳнат дафтарчалари ва ходимларнинг шахсий варақаларини юритиш ва сақлаш, ишларни архивга топширишга тайёрлашни; кадрлар ишини юритиш, ходимлар ҳаракатини ҳисобга олиш ва ҳисобот тузиш тартибини; ходимларнинг муайян ишдаги умумий ва узлуксиз стажи, имтиёз ва қўшимча тўловлар, ходимларга нафақа расмийлаштириш тартибини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ваёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрларини билиши талаб этилади. иш юритишнинг замонавий ахборот-комуникацион технологияларидан фойдаланишнибилиши талаб этилади. Малака талаблари: камида ўрта махсус маълумот, иш стажи талаб этилмайди. Download 105.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling