2-чизма. Прогрессив, пропорционал ва регрессив солиқларнинг график кўриниши.
1. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси ўсиб борувчи солиқлар прогрессив солиқлар дейилади.
2. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси пасайиб борувчи солиқлар регрессив солиқлар дейилади.
3. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси ўзгаришсиз қолувчи солиқлар пропорционал солиқлар дейилади.
Солиқларнинг бу турларини алоҳида график орқали ифодалаш мумкин (2-чизма).
Солиқлар амал қилиш доираси (марказий ва маҳаллий солиқлар), маҳсулот таннархига қўшилиш усули (тўғри ва эгри солиқлар) ва иқтисодий мазмунига қараб ҳам туркумланади.
4-жадвал. Давлат бюджети даромадларидаги тўғри солиқлар таркиби (жамига нисбатан %да) 3
Кўрсаткичлар
|
2000
|
2001
|
2002
|
2003
|
2004
|
Тўғри солиқлар
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
Корхоналар фойдасидан олинадиган солиқ
|
49,4
|
39,7
|
34,4
|
34,1
|
29,9
|
Савдо ва умумовқатланиш корхоналарининг ялпи даромадидан солиқ
|
-
|
-
|
-
|
-
|
8,5
|
Солиқ тўлашнинг соддалаштирилган тизими асосида микрофирма ва кичик корхоналардан олинадиган ягона солиқ
|
-
|
7,8
|
13,1
|
14,1
|
10,2
|
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ
|
44,5
|
44,9
|
45,6
|
46,7
|
46,2
|
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларни даромадидан олинадиган солиқ
|
6,1
|
7,6
|
6,9
|
5,1
|
5,2
|
Манба: ЎзР Молия вазирлиги.
Тўғри солиқлар таркибида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг катта салмоқни ташкил этмоқда. Ушбу солиқнинг улуши жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ ставкасини пасайиши ҳисобига 2004 йилда 0,5% га камайиб 46,2%ни ташкил қилди. Шу билан бир вақтда микрофирмалар ва кичик корхоналардан олинадиган ягона солик улуши камайиши ҳам кузатилди (14,1%дан 10,2%гача), бу эса савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини ялпи даромад бўйича солиқ тўлашга ўтганлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |