Xхi-боб. Молия тизими ва молиявий сиёсат


-жадвал. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг


Download 310.82 Kb.
bet2/10
Sana16.06.2023
Hajmi310.82 Kb.
#1499924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
19-боб. Молия тизими

1-жадвал. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг
даромадлари таркиби (ЯИМга нисбатан %да)1

Кўрсаткичлар

2000

2001

2002

2003

2004

Даромадлар - жами

28,5

26,0

25,2

24,2

22,5

Шу жумладан:
















Тўғри солиқлар

7,5

7,4

6,8

6,4

6,0

Эгри солиқлар

16,0

13,5

13,8

14,0

13,8

Мулк солиғи ва ресурс тўловлари

2,8

2,4

1,9

2,3

2,6

Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ

0,3

0,3

0,5

0,4

0,4

Бошқа даромадлар

1,9

2,4

2,2

1,1

0,9

Манба: ЎзР Молия вазирлиги.


2-жадвал. Ўзбекистон республикаси давлат бюджетининг
харажатлар таркиби (ЯИМга нисбатан %да)

Кўрсаткичлар

2000

2001

2002

2003

2004

Харажатлар - жами

29,5

27,0

25,8

24,6

22,9

Шу жумладан:
















Ижтимоий соҳага

10,4

10,2

9,8

9,3

9,1

Ижтимоий ҳимояга

2,3

2,1

2,0

2,1

1,8

Иқтисодиёт учун харажатлар

3,0

2,3

2,3

3,0

3,1

Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари

6,0

5,0

4,7

3,3

2,7

Давлат ҳокимияти, бошқарув ва суд органларига харажатлар

0,6

0,6

0,5

0,5

0,6

Бошқа харажатлар

7,2

6,8

6,5

6,4

5,6

Манба: ЎзР Молия вазирлиги
Маҳаллий бюджет ҳокимият қуйи органларининг (вилоят, туман ва шаҳар) бюджетларидан иборат бўлиб, бундай бўлиниш мавжуд молиявий ресурсларни нисбатан тўлароқ жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш имконини беради. Ҳокимият қуйи органлари бюджетининг даромадлари ўз ҳудудидаги корхоналар даромади, аҳолидан олинадиган солиқлар, мулк солиқлари ва шу кабилар орқали шаклланади.
Маҳаллий бюджет даромади қисман давлат бюджетидан бериладиган субсидиялар ҳисобига ҳам тўлдирилади. Маҳаллий бюджет маблағлари тегишли ҳудудда таълим, соғлиқни сақлаш, ободончилик, йўл қурилиш ва шу кабиларга сарфланади.
Давлат мол-мулк ва шахсий суғуртаси умумдавлат молиясининг кейинги бўғини ҳисобланиб, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва фуқароларга жорий қилинади. У мажбурий ва ихтиёрий бўлиши мумкин. Бу мақсадлар учун фондлар корхона ва аҳолининг тўловлари ҳисобига шаклланади. Фонд маблағлари мол-мулкий суғуртасига ва шахсий суғуртага пул тўлашни кўзда тутади.
Шахсий суғурта аҳолининг пул жамғармаларини ташкил қилишнинг шаклларидан бири бўлиб ҳам хизмат қилади.
Жамият молия тизими ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ишлар билан шуғулланувчи ташкилот ва муассасаларнинг молиясини ҳам ўз ичига олади. Касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, ёшлар, хотин-қизлар, фахрийлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, спорт жамиятлари ва бошқа илмий-маърифий жамиятларнинг ҳам ўзига хос молияси мавжуд бўлади. Бундай ижтимоий ташкилотларнинг молиявий ресурсларининг манбаи ташкилотга аъзолик тўловлари ва даврий бадаллари, тижорат фаолиятидан келган даромад, ҳомийлар ажратган ёки хайрия қилган маблағлардан иборат бўлади. Жамият молия тизимида махсус ва хайрия фондлари ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу фондлар турли хўжалик субъектлари ва аҳолининг пул маблағларини аниқ бир мақсад йўлида бирлаштиради ва ишлатади. Мазкур фондларга республикамизда амал қилиб турган “Маҳалла”, “Наврўз”, “Орол”, “Улуғбек” сингари фондларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Бозор иқтисодиётига ўтиб бориш билан жамият молия тизимида турли хил суғурта (ижтимоий суғурта, тиббий суғурта) фондлари ва бюджетдан ташқари молия фондлари (пенсия фонди, аҳолини иш билан таъминлаш фонди, табиатни муҳофаза қилиш фонди, тарихий ёдгорликларни сақлаш фонди, тадбиркорларга кўмак бериш фонди ва бошқалар)нинг аҳамияти ортиб боради.



Download 310.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling