Xхi-боб. Молия тизими ва молиявий сиёсат


-жадвал. Давлат бюджети даромадларидаги эгри солиқлар таркиби (жамига нисбатан %да)


Download 310.82 Kb.
bet7/10
Sana16.06.2023
Hajmi310.82 Kb.
#1499924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
19-боб. Молия тизими

5-жадвал. Давлат бюджети даромадларидаги эгри солиқлар таркиби (жамига нисбатан %да)

Кўрсаткичлар

2000

2001

2002

2003

2004

Эгри солиқлар

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Қушилган қиймат солиғи

47,3

48,8

43,9

39,6

42,5

Акциз солиқлари

48,4

46,3

48,3

51,3

48,2

Божхона божлари

2,0

2,7

2,9

3,0

3,6

Жисмоний шахслардан ягона божхона тўлови

2,3

2,2

2,4

3,3

2,5

Жисмоний шахслардан бензин, дизел ёқилғиси ва транспорт учун газ истеъмоли учун олинадиган солиқ

-

-

2,5

2,8

3,2

Манба: ЎзР Молия вазирлиги.

Эгри солиқлар таркиби таҳлили шундан далолат берадики, таҳлил қилинаётган даврда озиқ-овқат спиртига акциз ставкаларини пасайиши натижасида акцизлар улуши (51,3%дан 48,2%гача), табиий газ ва бензинга акциз йиғимлари бўйича тушумларнинг ўсиши (2,8%дан 3,2%гача) окибатида қўшилган қийматда солик улуши кўпайди (39,6%дан 42,5 %гача).


Давлат бюджети ҳаражатлари ЯИМга нисбатан 24,6%дан 22,9%гача ёки 1,7 даражага пасайган. Бу асосан харажатларнинг марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш тенденцияларининг сақланиши (3,3%дан 2,7 %гача) ва бошқа ҳаражатларнинг (6,4% дан 5,6%гача) пасайиши ҳисобига содир булди. Иқтисодиётда сарф қилинган харажатлар улуши (3,0%дан 3,1%гача) ортиши маълум даражада электрэнергияга тарифларнинг ошиши натижасида содир бўлди.
Солиқлар такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатиб, иқтисодий фаолликни тартибга солишнинг воситаларидан бири ролида ҳам чиқади.
Бунда давлат бутун хўжалик конъюнктурасига умумий таъсир кўрсатиш мақсадида солиқ механизмидан кенг фойдаланилади. Давлат иқтисодиётдаги турғунлик ҳолатини бартараф қилиш учун имтиёзли солиқлар ёрдамида капитал қўйилмаларни рағбатлантиради ҳамда шу орқали шахсий истеъмол ва инвестицион товарларга ялпи талабни кенгайтириш учун анча қулай шароит яратади. Солиқларни пасайтириш иқтисодий юксалиш ва давлат даромадларининг ўсишига олиб келишини биринчи бўлиб америкалик иқтисодчи А.Лаффер асослади. А.Лаффернинг мулоҳазаларига кўра, корпорациялар даромадига солиқлар ставкасини ҳаддан ташқари ошириш уларнинг капитал қўйилмаларига бўлган рағбатини сусайтиради, фан-техника тараққиётини тўхтатади, иқтисодий ўсишни секинлаштиради ва булар охири оқибатда, давлат бюджети тушумларига салбий таъсир кўрсатади.
Давлат бюджетининг даромадлари ва солиқ ставкаси ўсиши ўртасидаги боғлиқликнинг графикда тасвирланиши “Лаффер эгри чизиғи” номини олди (3-чизма). График тик ўқида солиқ ставкаси (R), ётиқ ўқида - давлат бюджетига тушумлар (V) акс этган. Солиқ ставкасининг оптимал миқдори (R1) давлат бюджетига энг юқори тушум (V1) ни таъминлайди. Солиқлар янада оширилганда ишлашга ва тадбиркорликка қизиқиш сусаяди, 100 фоизли солиқ олишда давлат даромади нолга тенг бўлади, чунки ҳеч ким текинга ишлашни хоҳламайди. Бошқача айтганда, узоқ муддатли истиқболда ҳаддан ташқари юқори ўрнатилаган солиқларни пасайтириш жамғармалар, инвестициялар, бандликнинг ортиши орқали солиқ ундириладиган ялпи даромад ҳажмининг ўсишини таъминлайди. Натижада солиқ тушумлари суммаси кўпаяди, давлат даромадлари ҳажми ўсади, тақчиллик камаяди ва инфляциянинг сусайиши рўй беради. Лекин ўз-ўзидан тушунарлики, Лаффер самараси фақат эркин бозор механизми меъёрида амал қилган ҳолдагина намоён бўлади.



R


R1



0 V1 V


Download 310.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling