Xi боб. Электрон ҳукумат ва хизматлар соҳасини рақамлаштириш хусусиятлари


Download 366.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana23.01.2023
Hajmi366.52 Kb.
#1112312
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11-mavzu

Учинчи вазифа – моҳиятан, жамиятда қабул қилинган “тиришқоқлик 
билан тинмай ишлаш” меҳнат ахлоқини “бўлиб ўтган вақт ва жой бўйича 
самарали ишлаш”га алмаштиришни ифодалайдиган ишчи кучи ва бўш вақт 
ўртасида оптимал баланс таъминлайдиган меҳнат фаолиятини оқилона ташкил 
қилиш, бу қуйидагилар билан боғлиқ: 
а) иқтисодиётда меҳнатни ташкил қилиш усулларига уяли алоқа ва 
видеоконференция жорий қилган ҳолда интеллектуал иш жойларига эга 
бўлган офислар сонини оширган ҳолда АКТга асосланган меҳнат фаолиятини 
ташкил қилиш ва кенгайтириш;
б) меҳнат фаолиятини интеллектуал ташкил қилишнинг асосларини 
ишлаб чиқиш, уни давлат муассасалари ва хусусий сектор амалиётига кенг 
жорий қилиш, мос келувчи меъёрий-ҳуқуқий асослар яратиш; 
в) маъмуриятчилик тизими асосларини билишга асосланган ҳолда 
ташкил қилиш, бу турли давлат инстанциялари мустаҳкам ҳамкорлигини 
рағбатлантириш ва ахборотлардан идоралараро фойдаланиш тизимини 
шакллантириш, шунингдек, интеллектуал АКТ негизида янги ва илғор 
хизматлар турларини ишлаб чиқиш ва коммуникация воситалари турли 
технологик платформаларини рақамли конвергенция қилишга асосланади. 
Тўртинча вазифа – фуқаролар ва ҳукумат органларининг ўзаро 
алоқаларини жадаллаштириш ва кўламини кенгайтириш асосида ҳам, юридик 
ва жисмоний шахслар учун давлат хизматларини комплексли кенг қамровли 
пакетларини шакллантириш воситасида ҳам ҳар бир алоҳида мижознинг 
талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган индивидуаллаштирилган хизматлар 
тақдим этиш. Бу мақсадда мос келувчи кетма-кетликда қуйидагилар амалга 
оширилади: 
а) мамлакат бюджети ва давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича 
маълумотлар тақдим этиш, алоқа қилиш каналлари сифатида ижтимоий 
тармоқларни ривожлантириш; 


б) индивидуал хизматлар буюртмалари бўйича диверсификация ва 
улардан пакетлар шакллантириш, он-лайн хизматлар сифатини ошириш
фуқароларнинг 
электрон 
ҳукумат 
хизматларига 
мурожаатини 
рағбатлантириш; 
в) “ягона дарча” тамойили бўйича бизнес учун он-лайн хизматларни 
ишлаб чиқишни давом эттириш, жаҳон транспорт-логистика ва савдо 
тармоқлари билан ўзаро алоқаларни кучайтириш. 

Download 366.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling