Xi боб. Электрон ҳукумат ва хизматлар соҳасини рақамлаштириш хусусиятлари


Download 366.52 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana23.01.2023
Hajmi366.52 Kb.
#1112312
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11-mavzu

Бешинчи вазифа – кўрсатилаётган хизматлар узлуксизлиги ва 
ишончлилигини таъминлайдиган электрон ҳукумат инфратузилмасини 
мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, бу қуйидагилардан келиб чиқади: 
а) 
электрон 
ҳукумат 
институтлари 
учун 
хизматларни 
универсаллаштириш, 
энг 
аввало, 
уларнинг 
веб-ресурсларини 
стандартлаштириш ва аҳолининг заиф қатламлари учун очиқлигини ошириш 
кўринишида қулай шароитлар яратиш; 
б) “булут” АКТ асосида миллий ахборот ресурсларини самарали 
сафарбар этиш ва улардан фойдаланишнинг умумий идоралараро тизимини 
яратиш; 
в) АКТ янги муҳити шароитларида, чунончи, смартфонлар кенг 
тарқалган ва махфий ахборотлар ҳимояси кучайтирилган шароитларда 
киберҳужумларга зудлик билан жавоб қайтариш; 
г) электрон ҳукумат технологик қарорлари ҳажмини ошириш ва уларни 
ишлаб чиқишнинг интеллектуал базасини кенгайтириш; 
д) давлат сектори субъектлари учун АКТ ишончли ва барқарор 
экотизимини яратиш ва давлат муассасаларини ахборотлаштириш лойиҳасини 
амалга оширишни давом эттириш. 
Мос келувчи вазифалар бўйича миқдорий йўналишлар этиб қуйидагилар 
белгиланган: 
➢ электрон ҳукумат институтларини ривожлантириш даражаси БМТ 
рейтингида етакчи позицияларини сақлаш; 
➢ мобил сервис учун электрон ҳукумат хизматлари 100 % очиқлиги; 
➢ электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичининг 61 
%дан 70 %гача ўсиши; 
➢ давлат тузилмаси иш самарадорлиги даражаси бўйича 26-ўриндан 10-
ўринга чиқиш; 
➢ фуқаролар ва тадбиркорларнинг электрон ҳукумат хизматларидан 
қониққанлик даражасини 63 дан 75 фоизгача ошириш; 
➢ давлат хизматларининг 30 %ини “булут АКТ” асосига ўтказиш; 
➢ давлат 
тузилмалари 
хусусий 
ташкилотларга 
кўрсатадиган 
хизматларни 14,8 %дан 90 %гача ошириш; 
➢ “рақамли узилиш” даражасини 30,3 %дан 20 %гача қисқартириш; 
➢ меҳнатни интеллектуал ташкил қилиш негизида ишлайдиган 
ходимлар сонини 4,7 %дан 30 %гача ошириш. 

Download 366.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling