Xi боб. Электрон ҳукумат ва хизматлар соҳасини рақамлаштириш хусусиятлари
Download 366.52 Kb. Pdf ko'rish
|
11-mavzu
11.1-жадвал Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат шакллантиришнинг асосий йўналишлари Блок Блок доирасидаги вазифалар Лойиҳалар – блок доирасида белгиланган мақсадларга эришиш воситалари сифатида Давлат органлари иш усулларида инновациялар Давлат он-лайн хиизматларини шакллантириш рақамли технологиялар асосида ҳужжатлар айланмаси ва он-лайн қайта ишлаш миллий ва минтақавий даражада молиявий ахборот тизимини интеграциялаш маҳаллий даражада электрон ҳукумат шакллантириш (шаҳар, вилоят, туман маъмуриятини ахборотлаштириш) электрон он-лайн аудит тизими электрон миллий ассамблея тизими жиноий адлия интеграциялашган тизими кадрлар бошқарувини ахборотлаштириш электрон дипломатия (ТИВ ахборот тизими) реал вақт режимида миллий лойиҳаларни бошқариш тизими маъмурий ахборот электрон алмашинишни кенгайтириш он-лайн жараёнлар сервис йўналишини кучайтириш ишбилармонлик ахборотлари тақдим этиш моделини ишлаб чиқиш Давлат хизматлари соҳасида инновациялар Фуқароларга хизмат кўрсатиш илғор тизимини шакллантириш Интернет воситасида фуқароларга электрон хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва доирасини кенгайтириш Миллий миқёсда хавфларнинг олдини олиш бўйича хизматларни интеграциялаш Меъморчилик ва қурилиш, ер ресурслари, кадастр ва кўчмас мулк соҳасида ахборот тизимини интеграциялаш ва кенгайтириш Солиққа тортиш соҳасида хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтириш Пенсия таъминоти интеграциялашган миллий ахборот тизими яратиш Озиқ-овқат ва тиббий воситалар билан таъминлаш масалалари бўйича интеграциялашган ахборот тизими яратиш Бандлик масалалари бўйича интеграциялашган ахборот тизими яратиш Маъмурий жарималар он-лайн тизими Хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиш илғор тизимини шакллантириш “Ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш хизматлари кўрсатиш Логистика тизимида интеграциялашган миллий ахборот тизимини яратиш Электрон тижорат ва савдога он-лайн хизмат кўрсатиш Хорижий фуқароларга электрон маъмурий хизмат кўрсатиш тизимини яратиш Электрон ҳукуматнинг технологик қарорлари экспортига кўмаклашиш Фуқароларнинг давлат бошқарувида электрон иштирокини кенгайтириш Электрон ҳукумат хизматларидан кенгроқ фойдаланишга кўмаклашиш, очиб бериладиган он-лайн ахборот ҳажмини кенгайтириш, электрон сайлов ва овоз бериш тизимларини жорий қилиш, фуқароларнинг электрон ҳукумат фаолиятида ва давлат органлари қарор қабул қилишида иштирок этиши Ахборот ресурсларини бошқариш соҳасида инновациялар Ахборот ресурсларини интеграциялаш ва ахборотлаштириш Идоралараро Миллий ахборот ресурслари ва компьютерлаштириш маъмуриятини шакллантириш Электрон ҳукумат АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш Барча давлат инстанцияларини қамраб оладиган АКТ инфратузилмаси яратиш Ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш Ахборот хавфсизлиги тизимларини шакллантириш АКТ-тузилмалар ихтисослашувини рағбатлантириш АКТ саноатида банд бўлган персоналнинг у ёки бу йўналиш бўйича ихтисослашувини чуқурлаштириш Қонунчилик тизимида инновациялар Электрон ҳукумат институти фаолиятини ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш Бу амалиётда электрон ҳукуматни ташкил қиладиган асосий блоклар бўйича санаб ўтилган 11 та ташаббусни қабул қилишда ўз ифодасини топади, чунончи: G2C – давлатнинг аҳоли ва хорижий резидентлар билан қуйидаги тизимлар яратиш кўринишида ўзаро алоқа қилиши: ➢ барча инстанциялар томонидан жисмоний шахсларнинг сўровлари ва мурожаатларини қайта ишлаш учун мўлжалланган “G4C” фуқароларга давлат электрон хизматлари кўрсатиш; ➢ рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш давлат хизмат турларини кўрсатишда ахборот алмашиниш; ➢ ижтимоий суғурта соҳасида ахборот алмашиниш; ➢ солиқ маъмуриятчилиги. G2B – давлат тузилмаларининг давлат харидлари электрон тизими яратиш доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро алоқаларида. G2G – қуйидагилар яратиш йўли билан давлат маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш мақсадида “d-Brаin” турли давлат тузилмалари ўртасида ўзаро алоқалар ва ахборот алмашиниш: а) бюджетни режалаштириш ва маблағларни тақсимлаш, махсус идоралараро маълумотлар тўплами ва компьютер тармоғи воситасида турли инстанциялар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни қамраб оладиган молия секторида миллий ахборот тизими; б) мактаблар, коллежлар, ОТМлар, ОЎМТВ ва ХТВга ҳисоб берадиган давлат тартибга солиш органлари ҳужжатларини электрон каналлар бўйича фойдаланиш ва уланиш учун таълим соҳасида миллий ахборот тизими; в) маҳаллий маъмуриятлар тасарруфида бўлган 21 турдаги давлат хизматлари бўйича минтақавий ҳукумат органлари ахборот тизимлари; г) ишга ёллаш, карьера пиллапояси бўйлаб ҳаракатлантириш, давлат секторида банд бўлганларга товон тўлашни қамраб оладиган кадрлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш тизими. ITA (informаtiontechnology аrчitecture) – қуйидагилар негизида электрон ҳукумат АКТ инфратузилмасини шакллантириш: а) давлат инстанциялари ўртасида электрон ҳужжатлар айланмаси кўламини кенгайтириш; б) электрон маъмуриятчилик тизими фаолият кўрсатишини таъминлаш учун электрон имзо ва электрон муҳр қўллашни кенгайтириш; в) давлат органларини махсус ахборот маконига бирлаштирадиган интеграциялашган компьютер тармоғи яратиш. Иқтисодий агентларга кўрсатиладиган хизматлар доираси ва ўзаро алоқалар самарадорлиги қуйидаги тавсифномаларга эга бўлади: ➢ кундалик фаолиятида инновацияларга асосланадиган ахборот тармоқлари негизида қўшилган қиймат яратадиган “тармоқ ҳукумати”; ➢ маъмуриятчилик самарадорлиги ва шаффофлиги юқори ва фаолият кўрсатиш самарадорлиги максимал бўлган ҳолда “билимлар ҳукумати”; ➢ давлат ва аҳоли ўртасида қайтувчан гороизонтал алоқа каналлари ва ахборот алмашинишга асосланган фуқароларнинг қарор қабул қилиш жараёнида иштироки юқори бўлган ҳолда “иштирок этиш ҳукумати”. Келажак электрон ҳукуматига бундай қараш тематик ҳаракатлар йиғиндиси, шунингдек, амалиётда режалаштирилган мақсадларга эришиш воситалари сифатида чора-тадбирларнинг ҳар бирини белгилаб беради. Download 366.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling