Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Электрон ҳукуматнинг мазмун ва моҳиятини изоҳланг. 2. Ўзбекистон Республикасида ва дунё мамлакатларида электрон ҳукуматнинг ривожланиш босқичларини айтиб беринг. 3. Электрон ҳукуматнинг самарадорлиги қандай баҳоланади? 4. Электрон ҳукуматда ахборот тизимини ташкил этиш қандай амалга
оширилади? 5. Давлат ва жамият бошқаруви соҳасида замонавий ахборот- коммуникация тизимини қандай жорий этиш мумкин? 6. Ўзбекистонда ақлли ва хавфсиз шаҳар тушунчаси бўйича нималарни биласиз? 7. Ўзбекистонда АКТ ривожланиш босқичларини изоҳланг. 8. Давлат ва жамият бошқаруви органларининг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлашда электрон ҳукуматнинг ўрни қандай? 9. Электрон ҳукуматнинг шакллари асосий йўналишлари нималардан иборат? 10. Келажакда электрон ҳукумат ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларини қандай амалга ошириш мумкин? 11. Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат қандай дастурий таъминотидан фойдаланилади?