Xi боб. Электрон ҳукумат ва хизматлар соҳасини рақамлаштириш хусусиятлари
Давлат органлари фаолияти самарадорлиги, тезкорлиги ва
Download 366.52 Kb. Pdf ko'rish
|
11-mavzu
1.2. Давлат органлари фаолияти самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлашда электрон ҳукуматнинг ўрни Компьютерлаштириш, интернет даврида мослашув, ИТТКИ ва институционал-ҳуқуқий ислоҳотлар чуқурлашуви, шунингдек, АКТ саноати асосий фондларга ва АКТ асосида потенциал юқори қўшилган қийматли хизматларнинг янги турлари ишлаб чиқишга инвестициялар ортиши қуйидаги келтирилган дастур устуворликлари доирасида қўйилган вазифаларда ўз аксини топади. Миллий кўламда ахборотлаштиришга кўмаклашиш учун қуйидагилар кўзда тутилган: ➢ аҳолини узлуксиз ўқитиш тизимини ташкил қилиш негизида АКТдан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, электрон бандлик схемаларини йўлга қўйиш ва виртуал иш ўринлари яратиш; ➢ саноат ишлаб чиқаришининг барча тармоқларига АКТ жорий қилиш воситасида саноатни ахборотлаштиришга кўмаклашиш, он-лайн логистика ва электрон тўловлар тизимини такомиллаштириш, виртуал арбитраж, “В2В” электрон тижоратни ривожлантириш, он-лайн-бизнес учун хавфсиз муҳит яратиш; ➢ он-лайн тақдим этиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш асосида давлат секторини ахборотлаштиришга кўмаклашиш; ➢ давлат бошқарувида ахборотлаштириш билан боғлиқ янгиликлар киритишга кўмаклашиш. АКТ инфратузилмасини техник қайта жиҳозлаш қуйидагиларга асосланади: ➢ амалдаги қонунчиликни “билимлар жамияти” воқеликларига мослаштириш, энг аввало, дастурий таъминот ва рақамли технологиялар соҳасида; ➢ юқори тезликдаги телекоммуникация тармоқларини қайта жиҳозлаш ва янги авлод интернет технологияларини ривожлантириш; ➢ АКТ саноати ривожланишини жадаллаштириш, жумладан, стратегик мақсадли маҳсулотлар негизида унинг рақобатбардошлигини ошириш, ИТТКИ чуқурлаштириш ва ахборот бизнесига венчурли капитал кириб боришига кўмаклашиш. Глобал ахборот маконида халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича фаолият қуйидагилар воситасида амалга оширилади: ➢ Ўзбекистон Республикаси минтақада ишбилармонлик ахборотлари хаби сифатида шаклланиши; ➢ Ўзбекистон Республикаси АКТ соҳасида халқаро ташаббусчи сифатида жойлашуви; ➢ жаҳон бозорида миллий АКТ-компаниялар позицияларини кучайтиришга кўмаклашиш. “ИТ 839” қатор асосий унсурлари бўйича бизнес-моделлар – мижозларни WiBro бўйича жалб қилиш схемаси молиявий жиҳатдан етарли даражада ўйлаб чиқилмаган бўлиб чиқди, рақамли форматда мультимедиа узатиш бўйича эса умуман ифодалаб бўлмади. “ИТ 839” туфайли бу соҳада рақобатли устунликлар мавжуд бўлган соҳалардаги ноу-хау бўйича, йўналишлар бўйича тадқиқотларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш йўналишига амал қилиб, стратегия биринчи ўринга 20 турдаги технологияларга асосланган, шартли равишда гуруҳларга ажратилган маҳсулотлар сотишни қўйди: ➢ стратегик АКТ-лойиҳалари: рақамли форматда мультимедиа узатиш, симсиз кенг полосали интернет, электрон ҳукумат; ➢ флагман-тармоқлар маҳсулоти: ярим ўтказгичлар, дисплейлар, симсиз коммуникациялар; ➢ бозор салоҳияти катта бўлган истиқболли АКТ маҳсулотлари: радиочастотали идентификаторлар, роботлар, АКТ тармоқлари, дастурий таъминот, электрон соғлиқни сақлаш, светодиодлар, хавфсизликни таъминлаш бўйича қарорлар. Стратегия 2015 йилга қадар амалга оширилган, сўнгра чора-тадбирлар мажмуи билан алмаштирилган ва маҳсулотлар аввалгидек устувор бўлиб қолаверган. Бу мақсадда ишлаб чиқилган “Электрон ҳукумат ташкил қилиш тамойиллари ва миллий қарашлари” ва уларнинг даражасида деталлаштириладиган муайян амалий ҳаракатларни кўзда тутилган фундаментал структурали ўзгаришлар асосий механизмлари сифатида тематик йўналишлар бўйича 31 та ихтисослашган лойиҳани амалга ошириш воситасида тўртта соҳада инновацион ўзгаришлар белгилаб берилди. Download 366.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling