Xi боб. Электрон ҳукумат ва хизматлар соҳасини рақамлаштириш хусусиятлари
Download 366.52 Kb. Pdf ko'rish
|
11-mavzu
Бешинчи вазифа – кўрсатилаётган хизматлар узлуксизлиги ва
ишончлилигини таъминлайдиган электрон ҳукумат инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, бу қуйидагилардан келиб чиқади: а) электрон ҳукумат институтлари учун хизматларни универсаллаштириш, энг аввало, уларнинг веб-ресурсларини стандартлаштириш ва аҳолининг заиф қатламлари учун очиқлигини ошириш кўринишида қулай шароитлар яратиш; б) “булут” АКТ асосида миллий ахборот ресурсларини самарали сафарбар этиш ва улардан фойдаланишнинг умумий идоралараро тизимини яратиш; в) АКТ янги муҳити шароитларида, чунончи, смартфонлар кенг тарқалган ва махфий ахборотлар ҳимояси кучайтирилган шароитларда киберҳужумларга зудлик билан жавоб қайтариш; г) электрон ҳукумат технологик қарорлари ҳажмини ошириш ва уларни ишлаб чиқишнинг интеллектуал базасини кенгайтириш; д) давлат сектори субъектлари учун АКТ ишончли ва барқарор экотизимини яратиш ва давлат муассасаларини ахборотлаштириш лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш. Мос келувчи вазифалар бўйича миқдорий йўналишлар этиб қуйидагилар белгиланган: ➢ электрон ҳукумат институтларини ривожлантириш даражаси БМТ рейтингида етакчи позицияларини сақлаш; ➢ мобил сервис учун электрон ҳукумат хизматлари 100 % очиқлиги; ➢ электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичининг 61 %дан 70 %гача ўсиши; ➢ давлат тузилмаси иш самарадорлиги даражаси бўйича 26-ўриндан 10- ўринга чиқиш; ➢ фуқаролар ва тадбиркорларнинг электрон ҳукумат хизматларидан қониққанлик даражасини 63 дан 75 фоизгача ошириш; ➢ давлат хизматларининг 30 %ини “булут АКТ” асосига ўтказиш; ➢ давлат тузилмалари хусусий ташкилотларга кўрсатадиган хизматларни 14,8 %дан 90 %гача ошириш; ➢ “рақамли узилиш” даражасини 30,3 %дан 20 %гача қисқартириш; ➢ меҳнатни интеллектуал ташкил қилиш негизида ишлайдиган ходимлар сонини 4,7 %дан 30 %гача ошириш. Download 366.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling